ОЖИЗ БАНДАМИЗ.

25-01-2024, 21:13 admin Мақолалар 84

ОЖИЗ БАНДАМИЗ. Масжидларимизда ҳар куни қалбларимизни сурурга чулғаб азон овози таралади. Аллоҳ акбар, Аллоҳ акбар Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ" Аллоҳ буюкдир Иқрорман ; Ундан ӯзга илоҳ йӯқ Иқрорман; Муҳаммад Унинг росулидир" Динимиздан тилимизга кӯчиб янграйди. Бу сӯзлардан осмон янаям нурланиб, ер чароғонлашади. Ҳар куни беш вақт буни такрорлаймиз "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сӯраймиз" ( Фотиҳа, 4). Заифлигимиз, ожизлигимиз, ҳар ерда, ҳар вақт Аллоҳ таолага муҳтожлигимизни англаб бӯйнимиз эгилади, тиззаларимиз букилади - ожиз бандалигимизни эътироф этиб, саждага бош қӯямиз. Яратган Зот олдида ожизлигимизни ҳис қилиш жисму руҳимизга ҳаловат бӯлиб инади, қалбларимизга таскин беради. Ахир Ундан ӯзга ҳожатларимизни раво айлагувчи йӯқ! Бутун Оламлар Парвардигори, чексиз мулк Эгаси, Роҳиму Роҳман Зот фақат Удир. Нима учун яратилганини билган банда ибодатдан малолланмайди. Чунки у Аллоҳ таолагагина ибодат қилиш учун яралганини билади.(Зориёт, 56) Уни, йӯқдан бор қилгани, мавжудодлар ичра азизу мукаррам этгани, Ердаги барча нарсаларни бандалари учун Яратгани учун Унга шукур қилади( Бақара, 29) Ҳисобсиз неъматлар, эҳтиром, инсонлик рутбасини. бизга берган Зот бутун Оламлар Эгаси эканини билиб, Унинг азамати, чексиз рахмати қошида бӯйнимиз эгилади, тиззаларимиз букилади. Кӯзда ёш, жисму кӯнгилда тенгсиз ҳузур, тилу Дилимизда шукроналик ила такрорлаймиз: "Аллоҳ буюкдир Иқрорман: Ундан ӯзга илоҳ йӯқ Иқрорман: Муҳаммад Унинг росулидир" ва чин дилдан аҳд берамиз: "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сӯраймиз" ( Фотиҳа 4) Аллоҳ барчамизни ӯзи севган бандаларидан қилсин.

Хатирчи туман "Самарқанд" мфй отинойиси Раимова Самия
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш