Қалбингизни илм ила суғоринг.

24-01-2024, 22:18 admin Мақолалар 170

Қалбингизни илм ила суғоринг.

Аллоҳ таоло Китоби - Қуръонда қайта - қайта тафаккурдан баҳс этади ва фикрлашлашга буюради.
"Оли Имрон" сураси,190- оятида Аллоҳ таоло тафаккур қилиш хақида шундай мархамат қилади;
" Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир".
Хасан Басрий рохматуллоҳи алйҳ: "Оқил кишилар қалблари ҳикматни сўзламагунча зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикрга ўтаверадилар".
Ходисаларга соғлом назар билан қаранг ғурурдан қутулишдир.
Қудратли фикр хатодан ва надоматдан холидир.
Кузатиш ва фикрлаш фаросатни очади. Хикмат аҳли билан гаплашмоқ нафсга сабот беради, кўрувчанликни кучайтиради.
Аллоҳ таоло бандасига тафаккур ва илм олиш неъматини, фазилатини хам берган.Фазилатлар тўрттадир: ҳикмат,бунга тафаккур ила етилади.
Иффатга шаҳвоний майллардан воз кечиб эришилади, куч эса қаҳр-ғазаб сабабли мавжуд бўлади. Адолат нафсоний кучлар мувозанати орқали юзага келади.
Демак, биз тафаккур ила илм олиш хақида тафаккур қиламиз.
Илм нима?
Ақл илм олиш учун ишлатиладиган мухим  воситасидир. Ақлнинг илмга алоқасини Умар Насафий рохматуллоҳи алайҳи қўйидагича таърифлайди: " Ақл хам илм олиш воситасидир.
Унда  ўз- ўзидан пайдо бўлган илм зарурийдир.Аҳли хақ наздида илхом бир нарсанинг тўғрили хақидаги маърифат учун восита эмас".
“Наф келтирмаётган илм, табиийки, зарар келтирувчи илм бўлади. Бундай манфаатсиз илмни эгаллашда қимматли вақт, мол-мулк, соғлик ва умр сарф этилади. Бундай бефойда илмга вақт сарфлагандан кўра, ўрнига бирон хайрли амални таълим олганинимизда эди, биз учун хайрлироқ ва яхшироқ бўлар эди”, дейди аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.
Кўрдингизми, дўстим, илм олишнинг нақадар кераклигини! Агар илмимиз бўлмас экан, душманларимизнинг фитналари қурбони бўлишимиз табиий.
Ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди. Мактаб даврларимда қачон дарс тайёрлагани ўтирсам, дадам ҳар хил мева-чеваларни бир идишга чиройли қилиб кесиб, дарс столим устига қўярдилар. Кейин елкамга қўлларини қў­йиб: “Қизим, дарс тайёрлашга ўтирганингни кўрсам,  хурсанд бўлиб кетаман. Шунча ҳаракатларинг бир кун, албатта, самарасини беради.....
Ким илм истаса, Аллоҳга тақво қилсин.Аллоҳ Таоло Қуръони шарифда шундай мархамат қилади: “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир”, Бақара сураси, 282-оят.
Ким ризқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, Талоқ сураси, 2-3 оятлар.
Ким ишларида енгиллик истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”, Талоқ сураси, 4-оят Ким  ҳақ билан ботилни таниб олишга тавфиқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”,  Анфол сураси, 29 – оят.
Ким охиратда нажот истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”, Марям сураси, 72 – оят. Ким жаннат истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Ана ўша – бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир”. Марям сураси, 63 – оят.Ким Аллоҳнинг валийи, дўсти бўлишни истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир”, Юнус сураси, 62 оят.
Билингки, Аллоҳга тақво қилишга тавсия барча аввалгилару охиргиларга бўлган тавсиядир: “Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик”, Нисо сураси, 131 – оят..
Азиз дўстим, умр сахифангизни илм билан безанг.

Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О. Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш