"Қарашимиз ибрат олиш бўлсин"
Юлдузларга тўла осмон, водийларга эга ер... барчаси Ал-Латиф, Ал-Хобир (Аллоҳ)нинг борлигини англатади деган экан. Аъроф сурасининг 185-оятида Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади: - "Осмонлар ва Ернинг мулки салтанатига Аллоҳ яратган ҳар (бир) нарса ва ажал (муддат) лари яқинлашиб қолганида ( бир) назар ташламайдиларми?! "Инсондаги кўриш қобилияти,инсон ақлига маълумот етказувчи сезги аъзолари орасида энг фаол таъсирчанидир. Инсон кўзи бир сонияда 24 та кадр лавҳани кўрар экан. Инсон туғри қараб тепа-пастдаги нарсаларни бемалол кўради. Бир қарашда хар хил шакл ва рангларни кўради. Кўриш неъматини берган инсон ношаръий ишлардан фойдаланмаслиги лозим. Мусулмон киши яхши нарсаларни кўриб, уларга эргашиши, ёмондан ҳазар қилиши лозим. Яккаю ёлғиз Аллоҳ яъни яратувчи борлигини унутмаслигимиз керак. Инсон танасидаги энг харакатчан нарса бу кўз ҳисобланади. Мусулмон кишининг нигоҳи ибрат, ибодат бўлса кўп яхшиликлар, яхши ишлар қила олади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ана шундай ибратга буюрган ва у Зот бу амрни қойилмақом қилиб адо этганлар. Ҳаммамиз Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ибрат олишимиз керак. Хар бир инсон кўзи билан кўради ва ниманидир уйлайди. Содда ва қисқа жумлаларда улкан-улкан маънолар, буюк хақиқатлар намоёнлигини ҳис этсакгина шу оддий кўринган ишларни амалда бажаришга мухтож эканимизни англаймиз. Аллоҳдан хуфёна ва ошкора қўрқсак, ғазабланган ва ҳурсанд бўлганимизда ҳам, тўғри ва адолатли, муътадил ва тежамкор бўлсак, алоқани узган киши билан боғлансак қандай яхши. Мурувватли раҳмли бўлиб, жабр қилганларга хам саҳоват қилсак, жим туришимиз тафаккур бўлса, хатто нигоҳимиз ҳам ибодатга айланса, биздан кўра саодатли, комил инсон топилиши қийин. Ана шунда имонимиз соғлом, жамиятимиз фарован, юртимиз тинч, қалбимиз хотиржам яшаймиз. Аллоҳнинг раҳматига эришамиз.
Аллоҳ таоло барчамизни хақ йўлидан адаштирмасин. Хаввойи нафсимизга эргашиб турли бидъат ишлар қилишдан паноҳида асрасин. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) васиятларига оғишмай амал қиладиган солиҳ бандалардан бўлайлик.
Каловот МФЙ отинойиси Ахмедова Назира