"Тафаккур".
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ Таоло Китоби --- Қуръонда қайта - қайта тафаккурдан баҳс этади ва фикрлашга буюради." Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир" (Олиш Имрон,190).
" У эслатма олмоқчи ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни ( бир- бирига) ўринбосар қилиб қўйган зотдир" ( Фурқон,62).
Ато дейди: "Оятдаги " кеча ва кундузни ( бир- бирига) ўринбосар қилиб" дан мурод ёруғлик ва қоронғуликнинг кетма- кет келиши ҳақида кунлардаги ва тунлардаги узайиш ва қисқаришлардир".
Бир шоир бу ажойиб холни шундай таърифлаган эди:
Эй,оқшомдан хузур ичра ухлаган инсон,
Ҳодисалар саваётир тонгларни, уйғон.
Тунлар боши соз бўлди деб,қувонма дарров,
Не- не тунлар охирида келтирар олов.
Бу кечалар инсонларнинг меҳмонларидир,
Унда битар ва бошланар саноқсиз умр.
Қисқа бўлса хамки, узун нолон кечалар,
Узун бўлса ҳамки, қисқа шодон кечалар.
Аллоҳ Таоло мутафаккирлари мақтаб, бундай мархамат қилади:
" Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар ( ва дуо қиладилар :) "Эй Роббимиз! Бу ( коинот)ни беҳуда яратмагансан.Сен ( айблардан) пок зотдирсан.Бас, бизни дўзаҳ азобидан сақлагин!".(Олий Имрон,191).
Ибн Аббос розияллоху анхумо ҳикоя қилади:"Бир гуруҳ инсонлар
Аллоҳ ҳақида фикрлаб ўтиришар эди.Аллоҳнинг Росули Мухаммад алайҳиссалом дедилар:" Аллоҳнинг яратганлари тўғрисида фикрланг, Аллоҳнинг Зоти хақида фикрламанг.Чунки сизлар ҳеч қачон Унинг ўлчовига қодир бўлмайсизлар".
Бир куни Росулулоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам бир жамоага учрадилар.Улар ўйга чўмгандилар.У зот сўрадилар:" Нега гаплашмай ўтирибсиз?".Бундай дейишди:" Аллоҳнинг яратганларини ўйлаяпмиз". Росули Акром дедилар: " Шундай давом этинглар, Аллоҳнинг яратганлари хақида фикрланг, лекин У Зотнинг Ўзи хақида фикрламанг.Мана шу ғарб тарафингизда бир оқ кенглик бор, кундан таралувчи нурнинг оқиш безаги ҳам ана шу нурдаг.Бу кенглик қуёшгача қирқ кунлик масофадир.У ерда Аллоҳга заррача ҳам исёнлари бўлмаган бандалар яшайдилар". Дедилар : Шайтон қаерда? Уларни безовта қилмайдими?".Росулулоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: " Шайтон яратилдими,яратилмадими , билмайдилар".
Товус ҳикоя қилади: " Бир куни хаворийлар Исо алайхиссаломга дедилар: " Бугун ер юзида сизнинг монандингтз борми? ". Хазрат Исо жавоб бердилар: " ХА, кимнингки мантиқи зикр,сукути фикр,қараши ибрат бўлса,ана ўша менинг ўхшашимдир".
Хасан Басрий бундай дейди: "Кимнингки сўзи хикматсиз бўлса,у ботилдир.Кимнингки сукути тафаккурсиз бўлса,к сукутда хатолик бор.Кимнингки қараши ибрат олиш учун бўлмаса, у хурсандчиликдир".
Иброхим Адхамга: " Сен узун ўйларга толасан", --- дейишди.
"Тафаккур ақлнинг илигидир" , деб жавоб бердилар.
Хасан Басрий дердиларки: " Бир соатлик тафаккур бир кеча давомида қилинган ибодатдан ҳайрлироқдир".
Имом Шофиий рохимаҳуллоҳ: " Сукут сақлаган холда гаплашмоққа ,тафакур билан масала хал қилмоққа ёрдам талаб қилингиз", дедилар.
Ходисаларга соғлом назар билан қараш ғурурдан қутулишдир.Қудратли фикр хатодан ва надоматдан холидир.
Кузатиш ва фикрлаш фаросатни очиб юборади.Хикмат аҳли билан гаплашмоқ нафсга сабот беради, кўрувчанликни кучайтиради.
Бир қарорга келиш дан олдин уйламоғимиз, хужумга ўтишдан олдин тадбир олишимиз, ҳар нарсани аввалида бир кенгашимиз лозим.
Учқудуқ туман " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби , хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
О Тўрақулова.