Тинчликни қадрига етайлик...
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.
Ўткир Ҳошимовнинг " Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан.
Ҳассос ёзувчимиз марҳум Ўткир Ҳошимов жуда тўғри фикрни айтиб кетганлар.
Биз қадрига етмайдиган нарсаларимиз бу- ёшлик, соғлик ва тинчлик...
Ёшлигимизда вақтни қадрига етмаймиз ,умримизни беҳуда нарсаларга сарфлаймиз, соғлигимизда тан сиҳатликни қадрини билмаймиз, қанчадан қанча одамлар тўшакка михланиб ётганини ўйламаймиз, фароғатли кунларимизда бу кунлар Буюк Аллоҳнинг улкан неъмати эканлигини, Аллоҳ истаса бир зумда ҳаммаёқ тўс- тўполон бўлиб кетиши мумкинлигини ўйламаймиз.
Тинч ,обод юртда бизга доим нималардир етишмайди.
Ҳали у йўқ, ҳали бу йўқ деб нолийверамиз.
Кимдир инсофга чақирса, дарров унинг ўзидан айб қидиришга тушамиз.
Агар у одам биздан кўра бадавлатроқ яшаса, эҳтимол ҳаракатиям шунга яраша бўлгандир демаймиз..
Қанча давлатларда бирида уруш, бирида табиий офатлар содир бўлаётган бир пайтда , бизга тинч ҳаётни насиб этиб турган Аллоҳ таолога ҳар қанча шукрона айтсак кам .....
Аллоҳим ўзи асрасин илоҳим, агар дунёда можаро кучайиб кетса, нима бўлади? Чидай оламизми биз шунга?
Юртни тинч ушлаб туриш осонми?
Юрт бошида турганларнинг саъй- ҳаракати ва қалби тоза , Аллоҳга чин муҳаббат билан боғланганларнинг дуолари сабаб, юртимиз тинч, обод, халқимиз эркин нафас олиб яшаяпти.
Биз эса, оилада яқинларимиз билан, атрофда қўшниларимиз, қавм - қариндошларимиз билан, ишхонада касбдошларимиз, маҳаллада маҳалладошларимиз билан жанжаллашишдан бўшамаяпмиз. Ҳолбуки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам башорат қилиб кетганлари қиёматнинг жуда кўп аломатлари зоҳир бўлиб бўлди. Биз хулоса чиқармаяпмиз. Оиламизни бузиб, қўни - қўшни билан ёки бошқалар билан низолашиб, амал дафтаримизни қора ёзув билан тўлдириб, Аллоҳ таоло олдида қандай жавоб берамиз?
Биз бу ёқда жанжаллашиб вақт ўтказаётган пайтда кимлардир ўзи танимаган инсонларга хотиржамлик , хуш кайфият улашмоқда. Улардан ибрат олайлик..бу оламда ҳамма нарсада ибрат бор. Яхши ва ёмон, қувонч ва қайғу , ҳаёт ва ўлим...ҳаммасидан ибратланиш мумкин...
Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ билан боқинг, нигоҳингизни илдизи қалбингизда, агар
кирланган бўлса, юз- кўзимизни минг ювганимиз билан қалб кирлиги кетмайди..
Барчамизни Аллоҳим ўзи паноҳида асрасин илоҳим, юртимиз тинч, элимиз омон, хонадонларимиз обод,тинч, хотиржам ва файз-баракага тўлиқ бўлсин, Амийн....
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор ва Навкар маҳаллалари отинойиси Жабборова Карима.