МЕН УНАҚА ЭМАСМАН.

1-03-2021, 23:12 admin Мақолалар 367

МЕН УНАҚА ЭМАСМАН.

Оқшом чор атроф ғира шира яқинингдаги инсонни ҳам таний олмайсан киши. Қоронғу тушиши билан осмонда Ой кӯрина бошлайди. Ойҳам зулуматни кетгизаман деб чарчаб қолади.Мана шу хайрли ишда тонг ойнинг кӯмагига ошиқади. Биргалашиб тунни ёритадилар.Қуёш чиқиб нурларини сочгач тун кунга айланади. Офтобнинг нури оламни равшан қилиб юборади. Қаро тунларда қолиб кетган қалблар бундан ёришармикан? Уларнинг ҳам вужудлари равшанлашиб, инсофлари уйғонармикин? Инсон ӯзини ҳар қандай ҳолатда ҳам тӯғри деб билади. Келинингиздан фалончини "келинидек" бӯлишни талаб қилишдан олдин ӯзингиздаги дилозорликга барҳам беринг. Фарзандигиздан " фалончилар боласи" каби бӯлишлигини истайсиз. Ӯзингиз қачон шаҳарда раҳбар бӯлиб ишлаётган ӯғлингиз билан қишлоғингизда зӯрға кунини кӯраётган мардикор фарзандигизни бир кӯзда кӯришни бошлайсиз? Сиз айтаётгандирсиз "Мен унақа эмасман, мендек меҳрибон йӯқ". Мен фарзандларимни бир кӯзда кӯраман. Ҳаммасини бирдек суяман. Биз сизга айтамиз ҳеч ким ӯз камчилигни кӯра билмайди. Дунёдаги ҳар бир инсон ӯзини ҳақ деб билади.Кексайиб қолган умр йӯлдошингиз, хизматингизда елиб югурган жуфтингиз, ҳурматини ӯрнига қӯйишни қачон ӯрганасиз? ҳар кун уйингизда жанжал "навқиронлигида ҳам қилиб билмаган" таъминотни талаб қиласиз. Ёшингиз бир ерга бориб қолибдию ғиӣбатни тарк қилмайсиз. Айтган сӯзингиздан тонасиз. Бировларни олдида гӯёки "фариштасиз", Аллоҳни байтини тавоф қилиб ҳам ӯзгармадингиз?. Марҳум ёзувчимиз Ӯткир Ҳошимов ӯзининг:" Дафтар ҳошиясидаги битиклар" китобида шундай деб ёзган эди: "Худбин кимсалар умрларининг охирида якка қоладилар", яккаланиб қолманг. Яккалик Худога хос. Кеч бӯлса ҳам ӯзингзни тузатинг зеро хайрли ишнинг кечи бӯлмас.

Жўйбори Калон мадрасасининг талабаси Қ. Дилсора
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш