Бидъат- хурофотларга берилмайлик.

23-01-2024, 17:58 admin Мақолалар 163


Бидъат- хурофотларга берилмайлик.
Ҳар бир мусулмон киши бидъат ва хурофот сўзининг маъноси нима эканлигини билиши керак. Бидъат сўзига истилоҳда шаръий асосга эга бўлмаган амални жорий қилиш деб таъриф берилган. Ойша розияллоҳу анҳодан қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса рад қилинади. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта ҳар қандай бидъат залолатдир”- деганлар. Уломалар бидъатни 2 қисмга бўлганлар. 1-Бидъати ҳасана ( яхши бидъат), 2- бидъати саъия (ёмон бидъат) . Яхши бидъат деб шариатда асли бўлган амални шу аслига таяниб уни шакллантириш учун жорий қилинган амалга айтилади. Масалан Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу суннат амал бўлган таровеҳ намозини имомга иқтидо қилиб жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва : “Қандай яхши бидъат бўлди”- дедилар. Мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш , мавлуд ўқиш яхши бидъат. Ёмон бидъат- шариатда асли бўлмаган нарсани жорий қилиш. Уламолар бидъат аҳли билан ўтириш ва ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарганлар. Таъзия 3 кун дейилса ҳам ойлаб мотам тутиш, 7, 20, 40, 52, “Оқ кийди” “Йил оши” маросимларини ўтказиш, исломий байрам кунлари қабристонга бориш, майитнинг орқасидан шам, чироқ ёқиш, ун, буғдой сочиш, пилик чироқ ёқиш, майитга атаб куйлак кийиш... ва ҳаказолар. Хурофотлар халқ орасида одатга айланган аммо дин кўрсатмаларига зид бўлган амаллардир. Аёлларнинг фарзанд талабида ёки бошқа мақсадларни ният қилиб дарахтларга латта бойлаши, келинни уйига олов кўтариб бориш,келин куёвни оловдан айлантириши,чимилдиқда шам ёқиш кабилар. Жобир Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади : ,, Ким исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилишса унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради, ким ёлғон суннат ҳосил қилганларга ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ , уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилмаган ҳолда ёзилиб туради,,- дедилар Шу сабабли бу юқоридаги ҳадисларни ҳар бирини мағзини чақиб олишимиз керак. Айрим аёллар маъракаларда билмаган нарсаси ҳақида қуйидагича ақл ўргатиб турадилар: “Йиғла онангни, отангни бир кунини обод қил”- дейишади. Зўрға тинчлантириб турилган мусибатзадаларни йиғлашга даъват қиладилар. Эҳ азиз аёллар ! қачон биз динимиз ҳақида тушунчага эга бўламиз? Қачон хурофот ботқоғидан чиқамиз? Қачонгача шаръий ҳукмлар нотўғри талқин қилинади? Билмаганларимизни жоҳилона татбиқ этмасдан китоблардан, имом домлалардан, отинойилардан эшитиб амал қилайлик!
Навбаҳор тумани Бурқут ва Навбаҳор маҳаллалари отинойиси Аҳмедова М 2024 йил 19 январь.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш