Бидъат ва хурофотларга эхтиёт бўлайлик.

7-12-2023, 00:44 admin Мақолалар 78

Бидъат ва хурофотларга эхтиёт бўлайлик.

Бугунги кунда сиз билан биз амал қилаётган кўпгина одатларни дин ҳам, жамият ҳам рад этади. Шариат жорий қилган   амаллар билан бидъат ва хурофотни айириб олиш аслида унча мушкил вазифа эмас. Даставвал, «бидъат», «хурофот» сўзларининг луғавий маъноси хусусида: «Бидъат» — сўзи айнан таржима қилинса «янгидан ўйлаб чиқилган одат» деган маънони беради. «Хурофот» эса «асоссиз» деган маънодадур. Яъни, динда асоси йўқ, беҳуда ишлар, одатлардир. Баъзи «бидъат» ва «хурофот» амаллар борки  жамиятимизда илдиз отиб, ҳам диний, ҳам дунёвий урф-одатларимизга қоришиб кетган. Юртимизда бидъат ва хурофот одатлардан воз кечаётган, бошқаларга тушунтираётган, бу тушунтиришни амалда исбот этаётган мусулмонларимиз кўп. Бидъат ва хурофотдан қутулиш қийин эмас. Бу масалани яхши ечиб берувчи уламоларимиз, илмига амал қилғувчи домла-имомларимизнинг сўзларини яхши фаҳм этсак кифоя.
Мазкур меъёрни билмайдиган кишиларимиз эса суннат билан бидъатнинг фарқини ажрата олмасдан хурофий ишларни Ислом дини одатларидан деб биладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурофий мункар ишларни қоралаб, бундай деганлар: “Азайимхонлик, тумор тақиш ва сеҳру жоду билан шуғулланиш Аллоҳга ширк келтириш билан баравардир”. Минг афсуски, ҳозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йўқотган айрим кишилар дарров фолбин ҳузурига бориб, фол очтиришга, “иссиқ-совуқ” қилдиришга, унинг айтганларини бажаришга ўрганиб қолишган. Сеҳр, яъни кўзбўямачилик, “иссиқ-совуқ” қилишлар катта гуноҳдир. Сеҳр қилингани учун олинадиган ҳақ ҳам шариатда таъқиқланган. Аллоҳ таолонинг изни бўлмаса, шайтон ҳеч кимга зарар етказа олмаслиги Қуръони каримда баён қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни етти ҳалок этувчи улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон бўладиган ишлардан сақланиши лозим. Сеҳрга аралашиб юрган гумроҳ кимсалар ишларида аксарият қисми ширк ва куфр сўзларни қўллайдилар. Ваҳоланки, ким имон шартларидан бирини рад этса, кофир бўлади. “Иссиқ-совуқ” Аллоҳ таоло тақдирига таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир.
          Дуохонлик, азайимхонлик, дам солиш каби одатлар қадимдан ҳамма халқларда мавжуд. Бу нарсалар ичида шаръан рухсат этилган ва рухсат этилмаганлари бор. Ислом таълимоти бу ишлардан шариатга зидларини таъқиқлаган, мос келадиганларини аниқлаб берган. Масалан, касалга ёки бошига бирон ташвиш тушган кишига оятлардан ўқиб дам солиш, ҳадисларда келган дуоларни ўқиб шифо тилаш жоиз, балки суннатдир. Аммо куфроний сўзлар, маъносиз тўқима дуоларни ўқиб дам солиш таъқиқланади. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ сўзига кўра, уламолар дам солишнинг учта шарти борлигига ижмо қилишган:
1. Аллоҳнинг Каломи, исм ва сифатларидан ўқиш;
2. Араб тили ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси маълум ва шаръий бўлиши;
3. Дуо ва дам солишнинг ўзи мустақил таъсир қилмайди, балки Аллоҳнинг изни ва тақдири билан таъсир қилади, деб ишониш.
     Демак, оиламиз тинч ва омон бўлиши, айниқса, янги турмуш қурган ёш келин-куёвлар ўзаро меҳр-муҳаббат ва иноқликда яшашлари, муқаддас оила қўрғонининг янада мустаҳкам бўлиши учун  аввало динимиз таълимотларини  боамал бўлиб лозим даражада ўрганишлари ҳамда динимизда ёт ҳисобланган турли бидъат ва хурофатлардан сақланишлари мақсадга мувофиқдир.
Кармага тумани Сардоба мфй отинойиси Н. Хусенова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш