РАЖАБ ОЙИ.

22-01-2024, 15:26 admin Мақолалар 119

РАЖАБ ОЙИ.

Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръон Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: «Ражаб ойининг фазилатига, унда тутилган рўзанинг фазилатига, бу ойнинг муайян кечасида қоим бўлиб, фалон ракат намоз ўқишнинг фазилатига далолат қилувчи бирорта саҳиҳ ҳадис ворид бўлмаган».
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ражаб ойи кирган вақтда қуйидаги дуони ўқир эдилар:

اللهم بارك لنا في رجب ، وشعبان ، وبلغنا رمضان

«Аллооҳумма баарик ланаа фи ражабин ва шаъбаана ва баллиғнаа ромадзоона».
Маъноси: «Аллоҳим, бизга ражаб ва шаъбон ойларини баракали қил ва бизни рамазонга етказгин».

ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ
Ражаб ойининг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки бора сафар қилганлар: биринчиси – ер сафари, иккинчиси – само сафари. «Исро» тунда йўл олмоқ маъносини билдиради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунда Маккадан Қуддусдаги Масжидул Ақсога келиш ҳодисасига «Исро» дейилади. Қуръони Каримнинг «Исро» сураси 1-оятида бундай хабар берилган:

سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِيٓ أَسۡرَىٰ بِعَبۡدِهِۦ لَيۡلٗا مِّنَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ إِلَى ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡأَقۡصَا ٱلَّذِي بَٰرَكۡنَا حَوۡلَهُۥ لِنُرِيَهُۥ مِنۡ ءَايَٰتِنَآۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ (١)

«Субҳааналлазий асроо биъабдиҳи лайлам минал масжидил ҳарооми илал масжидил ақсоллазий баарокна ҳавлаҳу линурияҳу мин ааятинаа иннаҳу ҳува самиъул басийр».
Маъноси: «Ўз бандасини тунда Масжидул Ҳаромдан олиб, оятларимизни кўрсматмоқ учун атрофини муборак қилганимиз Масжидул Ақсога келтирган Аллоҳ нақадар пок Зотдир. Ҳар нарсани ҳаққи билан эшитувчи ва кўрувчи Удир».
«Меърож» – «юксакка чиқмоқ», «юксалмоқ» дегани. Меърож Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илоҳий иноятга эришишидир. Бу кечада Аллоҳ таоло Муҳамммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига беш вақт намозни фарз қилган ва кўпгина хушхабарлар берган. Мазкур кечада Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллох субҳанаҳу ва таоло билан суҳбатлашган.
Шубҳасиз Исро ва Меърож Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатган буюк мўъжизасидир.
Навоий шаҳар "Ғалаба" ва "Жанубий" мфй отинойиси Турдиева Нурбиби.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш