Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўдакларга мухаббатлари.
Толҳа ал-Ансорийни олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига танглайини кўтартириш учун бордим, у Зотга садақа қилинган туяларига тамға босаётган пайтларига рўбаро бўлибман». (Имом ал-Бухорий ривояти.) Икки олам сарварининг кичик ёшдагиларга салом беришлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биргала ўйин билан машғул болакайларнинг ёнларига келдилар ва уларга қарата салом бердилар» . (Имом Абу Довуд «Ёшларга салом бериш» бобида келтирган ривоят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу баракотли ишлари ила у мурғак қалб соҳибларининг юракларини ҳурсандчиликка тўлдирар эдилар. Шу орқали уларга катталар билан қандай муносабатда бўлиш, улар билан қай тарзда олди-берди қилиш кераклиги таълимини берар эдилар. Бу нарса у Зотнинг ҳикматларидандир. Пайғмбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўдакларнинг бошини силашлари. Яна Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларни зиёрат қилар, уларнинг гўдакларига салом бериб бошларини сийпалар эдилар». (Насоий, Ибн Ҳиббон ривоятлари.) Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари ила бошимни силадилар ва бошимни силаганларида «Аллоҳим, уни Жаъфарнинг давомчиси қилгин» – дедилар. Бу гапни уч марта айтдилар, деб ўйлайман. (Имом Ҳоким «Мустадрок»ларида ривоят қилган.) Мусъаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Саълаба ҳижратдан тўрт йил илгари туғилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб келинди, шунда, у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг юзларини силагандилар. Фатҳ йили унга барака тилаб дуо ҳам қилгандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар, ўшанда у ўн тўрт ёшда эди».(Ҳоким «Мустадрок»ида ривоят қилган).Бу ҳадис шарифдан биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўдаклар билан муомалада уларга меҳрларини қандай ифода этганликларини билиб оламиз.
Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М.Жабборова.