Оилалар тинч-тотув бўлиши учун нима қилиш керак .

8-01-2024, 14:12 admin Мақолалар 179

Оилалар тинч-тотув бўлиши учун
нима қилиш керак .
Қандай йўл тутсак, хонадонимиз тинч тотув бўлади, фарзандларимиз кўзлари қувончдан порлайди ?
Бунинг учун қуйдагиларга амал қилиш тавсия этилади :
Биринчидан, оила тинчлиги мустаҳкам Иймон-эътиқод, миллий қадриятларимизга содиқлик, бир-бирини тушуниш каби хислатларга асосланади. Ота-боболаримиз борига шкур, йўғига сабр қилиб яшашган. Ҳозир кўп ёшлар борига қониқмайди. Агар рўзғорда озроқ етишмовчилик бўлиб қолса, дод-фарёд солиб ҳаётдан нолийди. Аслида Ота-боболаримиз биздек фаровон, қулай, тўкин-сочин турмушга эга бўлмасалар-да қаноат қилишга, ўзаро ҳурматда бўлишган, арзимас нарсаларни деб бир-бирларини ҳақорат қилишмаган. Оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишган.
Яна бир жаҳатни эслатиб ўтиш лозим: баъзи ёшлар одоб-аҳлоқ, имон-эътиқодга нисбатан "эскилик сарқити" деб қараб, ўзларича Европа маданиятига тақлид қиладилар. Ваҳоланки, бу "маданият" чиққанига ҳали кўп бўлмади.Ҳозир Европанинг ақл-идрокли одамлари бу маданиятдан безор бўлиб, руҳий покликка ҳаракат қилишмоқда. Шундай бир пайтда бунақа жирканч одатларга имон-эътиқодли Ота-боболаримиз, авлодларимиз эргашиши жуда ачинарли.
Иккинчидан, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаб бориш керак. Афсуски, кўпчилик ота-оналар латта-путта, мебел, гилам, парда каби майда-чуйда нарсаларга бор эътиборларини қаратиб, асосий вазифани яъни қизни турмушга тайёрлаш, йигитларимизни эса мард жасур оила бошлиқ қилиб тарбиялашни унутиб қўймоқдалар.Улар ёшларга ўрнак бўлиб ҳаёт сабоқларини ўргатиб боришлари лозим, чунки оила боғининг тиканларига сабр, шукур билан қарши олиш ила бахтга эришилади.
Кармана тумани бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Мирўаева Фазила.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш