Инсон умрининг таҳлили
.
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Инсон умрининг таҳлили ибодатга етарли фурсат топа олмаётган ва Аллоҳ берган беҳисоб неъматларга яраша шукр келтирмаётган аксар мусулмонларнинг ҳаёт тарзларига нисбатан айтилган. Парвардигори олам айтади: «Албатта, Оллоҳ одамларга фазлу марҳамат Соҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари шукур қилмайдилар» (Ғофир, 61). «Бандаларим орасида шукур қилгувчи (зотлар жуда) оздир» (Сабаъ, 13).
Имом Қуртубий ушбу оят тафсирида айтади: «Шукр қилувчи зотлардан мурод - намоз, рўза каби тоат-ибодатларни адо этгувчи зотлардир. Чунки ибодатларни адо қилиш шукр ўрнини босади. Бу сўзимизнинг тўғрилигига Аллоҳ таолонинг каломи ўзи далолат қилади: «Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишиларгина (зулм қилмаслар. Аммо) улар жуда оздирлар» (Сод, 24). Ушбу оятдаги жуда оз кишилардан мурод «Бандаларим орасида шукур қилгувчи (зотлар жуда) оздир» (Сабаъ, 13) оятидаги жуда оз зотларнинг айни ўзидир».
Аммо Аллоҳ таоло Ўзи мақтаган олим, авлиё, солиҳ ва тақводор зотларнинг умр таҳлиллари эса, табиийки, бундай эмас. Ахир биладиган билан билмайдиган, кўрадиган билан кўрмайдиган, зулматлар билан нур ҳеч қачон тенг бўлмайди-ку. Бундай зотларнинг барча ҳолатлари – юриш-туришлари, еб-ичишлари, олди-бердилари, ҳатто уйқулари ҳам Оламлар Парвардигори Аллоҳ учун бўлиб, Пайғамбаримизга хитоб қилиб айтилган: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Албатта намозим, ибодатларим, (яъни, қиладиган қурбонликларим) ва ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Оллоҳ учундир» (Анъом, 162) оятидан уларнинг ҳам насибалари бор.
Аллоҳ таоло бу улуғ зотларнинг завқу шавқлари ва ҳимматларидан биз ожиз қулларини ҳам насибадор айласин. Токи, Қиёмат кунида олтиндан тўқилган сўриларда ястанган ҳолда бир-биримизга рўбарў бўлиб ўтириб, ҳазрат Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жаннат майлари тўлдирилган қадаҳлардан ва таъми ўзгармаган сутлардан тотиш бахтига биз ҳам ноил бўлайлик. Роббим бизларни ҳам мангу ёш бола бўлган жаннат ғилмонлари оқар чашмадан тўлдирилган бошни оғритмайдиган, маст ҳам қилмайдиган майли қадаҳлар, кўзалар ва косаларни, ўзлари танлаб оладиган мева-чева ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштларини ўрталарида айлантириб турадиган, улар учун худди садаф ичида яшириб қўйилган гавҳар мисол оҳу кўз ҳурлар бериладиган ва уларга: «Бу нози неъматлар ҳаёту дунёда қилиб ўтган амалларингиз учун мукофот бўлсин» дейиладиган бахтиёр бандалари қаторида қилсин! Омийн, ё Роббал оламийн!
Учқудуқ туман "А. Навоий "мфй отинойиси М. Сафарова.