Бахт бойликда эмас.

21-12-2023, 22:51 admin Мақолалар 225

Бахт бойликда эмас.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтганларидай:"Бойлик мол дунёнинг кўплигида эмас, кўнгил тўқлигидадир".
Бахт фақат мол мулк билан бўлганида эди, асҳоби киром розияллоҳу анҳум ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам молу мулкларини Маккада ташлаб, иймонлари учун Мадинага ҳижрат этмас, гўзал ҳаётдан кечиб, жиҳод майдонига югурмас эдилар. Ҳузурнинг боши қаноатдир. Қаноат эса борига шукр қилиш, очкўзлик қилмасликдир.
Эҳтиёжлар ортса асирлик ҳам ортади.Чунки ҳар орзу истак бир тугундир.Истакларни қанча камайтирсак, шу қадар ҳур бўламиз. Хазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай деганлар : "Кимки жони ва моли хавфсиз, вужуди соғлом, яна кунлик ейдигани қўлида бўлиб уйғонса, бутун дунё унга берилган деганидир."( Имом Бухорий ривоятлари). Ғам ва қайғудан қутулишнинг ягона йўли, кўнгилни илоҳий муҳаббат ва маърифат билан тўлдиришдир.
Арпа нонни топа олмай, дарахт япроғи ейишга мажбур бўлган илк мусулмонларни уйлайлик. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қоринларига иккита тош боғлаганларини, кетма кет неча кун буғдой унидан қилинган нон ея олмаганларини, оналаримизнинг икки, уч ойлаб уйларида қозон қайнамаганини эслайлик. Бизларга берилган неъматларни ўйлаб, Роббимизга шукр қилайлик.Зеро шукр неъмат ва бахтни орттиради. Аллоҳ таоло шундай дейди: ,, Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) Зиёда қилурман.Бордию ношукрлик қилсангиз, албатта азобим (ҳам) жуда қаттиқдир". (Иброҳим сураси, 7- оят).
Аллоҳимни барча берган неъматларига, бизни мусулмон қилиб яратганига, Ўзбекистон жаннат макон Диёрда бизни бунёд қилганига, Жамийки берган неъматлари учун чексиз шукрлар бўлсин. Давлатимизга ,тинчлигимизга кўз тегмасин. Амин.

Навоий шахар
Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш