Бировни кофирга чиқаришдан эхтиёт бўлиш керак.
"Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир". ( Моида сураси 44-оят) Набий алайҳиссалом:" Мусулмонни сўкмоқлик фисқдир. У билан уруш қилмоқ куфрдир", деганлар.
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи вассаллам:"Мендан сўнг бир бирингизни бўйнингизни чопиб , кофир бўлманг" деганлар.
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи вассаллам, "Мусулмон билан кофирнинг ўртасида намозни тарк қилиш бордир", деганлар .
Муслим ривоят қилган.
Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи вассаллам:" Ким Аллохдан ўзганинг номига қасам ичса, батаҳқиқ, кофир бўлибди", деганлар.
Имом Хоким ривоят қилган.
Бу масалада Ахли сунна ва жамоа айтган хулоса шуки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиш билан кофир бўлиб қолмайди.Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади.Мисол учун ароқ ичган одам уни ҳалол деб эътиқод қилса, кофир бўлади.Ароқни ҳалол деб эътиқод қилмасаю, уни ичса, осий бўлади.
Ахли сунна ва жамоа барчалари гуноҳи кабира қилган мўмин бутунлай миллатдан чиқиб кетадиган кофир бўлмаслигига иттифоқ қилганлар.Чунки куфр иккита эътиқодий куфр ва амалий куфр, бошқача қилиб айтганда, Исломдан чиқадиган куфр ва мажозий куфрга бўлинади.
Ҳар бир одамни кофирга чиқариб юбориш мумкин эмас .Афсуски аввалда ҳам ҳозирда ҳам кишиларни кофирга чиқаришга ишқибозлар етарли бўлган ва бўлмоқда .Шунинг учун ҳам жуда эхтиёт бўлишимиз кекрак экан. "Лаа илааҳа Иллаллоҳ" ни айтиб, хозирда мусулмон бўлиб кўринган одамни қилган гуноҳи
туфайли кофирга чиқармаймиз.У кофир эмас, осий мўмин бўлади.
Имом Бухорий Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоху анхумолардан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи вассаллам:Қачон киши ўзи биродарига Эй кофир деса Икковларидан бири ана шундай бўлади деганлар .
Яъни ҳалиги одам кофир бўлмаса, уни кофир деган одамнинг ўзи кофир бўлади. Чунки мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми шу.Демак бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиш мумкинлигини ўйлаб қўйиш керак бўлади.
"Ўзбекистон" ва "Ёшлик" МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова.