АБУ ИЗЗАНИНГ ЖАЗОСИ

20-12-2023, 22:59 admin Мақолалар 84

АБУ ИЗЗАНИНГ ЖАЗОСИ

Мусулмонларга илк бор ғалаба келтирган Бадр урушида асир тушган Қурайш зодагонларининг кўпларини улардан фидя жон бошига товон мол олиб озод этган эдилар. Расулуллоҳ асирлар ичидаги камбағаллардан бу тованни олмасдан озод қилишни буюрдилар. Бундайлар орасида Қурайш шоирларидан Абу Изза деган бир киши ҳам бор эди. У ҳижратдан олдин пайғамбаримизга кўп озор етказган, ўз шеърларида мусулмончиликни ёмон масхаралаган эди. Вақтиъки асирликка тушгач, у пайғамбаримизнинг олдиларига келиб: "Эй Муҳаммад, яхши биласан, бола-чақаларим кўп, фақир одамман, мендан товон мол олмай озод қилишингни сўрайман", - деди. Шунда Расулуллоҳнинг унга раҳмлари келиб, қилган гуноҳларидан ўтдилар ва уни бир пул чиқимсиз озод қилдилар. Лекин унинг олдига сен энди исломчиларни мазаммат қилиб шеърлар айтмайсан, уруш бўлса душман лашкарига қўшилиб келмайсан, деган шартларни қўйдилар. Абу Изза бу шартларни қабул қилган бўлиб, жонини қутқариб кетди. Аммо Маккага етиб бориши билан "Муҳаммадни боплаб лақиллатиб келдим", деб мақтанди ва қилган аҳдини бузиб мусулмонлар ҳақида илгаригиларидан ҳам баттарроқ бузуқ шеърлар айтди. Устига устак, Ухуд урушида қатнашган Курайш лашкарларига қўшилиб, яна мусулмонларга қарши чиқди. Аммо қилмиш - қидирмиш, деганларидек бу жангда у яна асир тушиб қолди. Уни ўлимга ҳукм қилдилар. Абу Изза яна тилёғламалигини ишга солиб: "Эй Муҳаммад, менинг гуноҳимни кечгил, ёш болаларим ҳақи, мени ўлдирмагил", - деб ёлворди. Шунда Расулуллоҳ: "Мўмин киши бир тешикдан икки қайта ўзини чўктирмагай, сен бизни бир йўли алдадинг, энди яна алдаёлмайсан", - дедилар ва ўлим ҳукмини ижро этишни буюрдилар. Мунофиқ Абу Изза ўз жазосини тортди. Эзгуликка эмас, ёвузлик ва жаҳолатга хизмат қилган мунофиқ қаламкашга бу муносиб жазодир.

Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш