"Жиход нима" ?
Жиҳод сўзи диний маънода Аллоҳ хохишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш маъносини билдиради. "Мужоҳид" дегани-Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятидан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Жиҳод Аллоҳнинг йўлидаги уруш ҳисобланадию, фақат мусулмонга душман ҳужум қилганда фарз бўлади. Одамларни қонини тўкиш эмас, одамларни ибодат қилишга чақириш, одамларни зулмдан адолатга чақириш, бу дунёни торлигини унутиб охиратни кенглигини орзу қилиб яшашга даъват қилиш. Ўзи қурган яхшиликни бошқаларга ҳам ўргатишга қилинадиган ҳаракат. Босқинчилик ва бировга ҳужум қилиш Исломда ман қилинган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бирор бир гуруҳ ёки фирқа доирасида уруш олиб бормадилар.У зотга Маккада зулм қилишган пайтда ҳам, бирор марта Саҳобаларига Макка мушрикларига қарши қуролли курашни бошлаш туғрисида буйруқ бермадилар. Хар холда жанговор курашни бошлашга етарли одамлари бор эди. Шунга қарамай Пайғамбаримиз (с.а.в.) маънавий хақдор бўлсаларда, исён кўтармай бундай мамлакатни тарк этишни афзал кўрдилар.
Жиҳодни ҳар ким ўзича таъвсир қилади. Қалб жиҳоди - ўз нафси билан курашиш. Тил жиҳоди - амри маъруф, наҳйи мункар. Сўз ёки қалам жиҳоди - диний тарғибот ва маърифат тарқатиш харакати ва х.к... Ҳар биримиз қалб, тил, сўз ёки қалам жиҳодлари билан курашсак инсонийлик, мусулмонлик бурчимизни қолаверса Аллоҳ олдидаги фарзимизни бажарган бўламиз.
Зарафшон МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.