" Фарзандлар ўртасидаги адолат"

15-12-2023, 21:36 admin Мақолалар 141

" Фарзандлар ўртасидаги адолат"
Ислом адолат динидур. У доимо барча нарсада, барча ерда, барча учун адолат бўлишининг тарафдоридир. Айниқса ёш болалар учун. Шунинг учун ҳам ота-оналардан болалари орасида адолатли бўлишлари талаб қилинган. Бу болаларнинг тарбиясига ҳам, шаҳсиятига ҳам катта таьсир кўрсатади.
Нўьмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Отам мени кўтариб Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордилар ва:" Эй Аллоҳнинг Расули, гувоҳ бўлинг,мен Нўьмонга ўз молимдан буни, буни бердим"деди. "Ҳамма ўғиллариннга шунга ўхшаш бердингми? " дедилар у зот.
"Йўқ "деди. Пайғамбаримиз "Бунга мендан бошқани гувоҳ қил дедилар ва сўнгра: — Уларнинг барчаси сенга бирдек яхшилик қилиши сени хурсанд қиладими?" дедилар. "Ҳа" деди. "Ундай бўлса йўқ (гувоҳ бўлмайман)!" дедилар".
"Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинглар" дейилган.
Болаларнинг муомаласидаги адолат канчалик бўлишлиги шариатимиз манбаларида тўлиқ ёритилган. Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобийлари билан уларнинг фарзандлари ўртасида ҳар бир амалда адолатли бўлишликлари тўғрисида суҳбат қилардилар. Улуғларимизнинг фазилатларидан бири шуки, шариатимизнинг фарзандлар ўртасидаги адолат мезонлари га тўла тўкис риоя қилганликлари учун фарзандлар ўртасида меҳр мухаббат, бир бирларига кўмакчи бўлиш каби яхши фазилатлар кенг ёйилган.
Бундай улуғвор ишлар барчамизга ўрнак ва барчамиз бу ишларга амал қилишимизни Аллоҳ ҳаммамизга насиб этсин.

Навбаҳор туман "Хашман"жомеь масжиди имоми Холиқов Баҳодир
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш