Яхшиликнинг мукофоти.

11-12-2023, 18:25 admin Мақолалар 91

Яхшиликнинг мукофоти.
Кеч тушди. Дўконни беркитаётган эдим. Ортимдан бир киши:
- Ука олма оласизми? - деди..
45-50 ёш чамаси, велосипедда олма сотиб юрган экан.
- Қани кўрайчи, нархи қанча экан? - олдига яқинлашдим.
- Сизга 7500 дан қилиб бераман, - деди.
Дарров савдогарлигим тутиб кетди.
- 5000 дан беринг ҳаммасини оламан, - дедим.
- Йўқ ука, майли сизга 7000 дан берай, 4 кг холос, ҳаммасини олинг, - деди.
Қарасам 5000 данга бермайдиган.
- Хўп 6000 дан беринг, 2 килосини оламан, -дедим, - ҳаммаси кўпда ахир.
Бир муддат ўйланиб қолди.
- Ука ҳаммасини олинг, 6500 дан берай, - деди.
- Ҳаммасини нима қиламан амаки, эртага ҳам сотаверасизда, - дедим.
- Йўқ, бугун ҳаммасини сотишим керакда, келинг ука мана хохлаган биттасини олиб таътиб кўринг, жуда ширин олмалар, - деб, салафан пакет ичидан бир дона олма олиб менга узатди.
Кўзим амаки узатган олмага эмас, олма узатилган қўлларга тушиб қолди.
Совуқдан тилим-тилим бўлиб ёрилиб кетибди. Бир вақтлар, кузнинг совуқ кунларида, пахта даласида пахта терган вақтимда, ўзимни ҳам қўлларим шундай ёрилиб кетган эди. Эслаб, ичим ачишиб кетди.
Қилган ишимдан хафа бўлиб кетдим.
Менга узатган олмани олиб,  уни ҳам салафанга солдим-да, амакига юзланиб:
- 8000 дан оламан, ҳаммасини оламан, - дедим.
Нархни эшитиб, менга ажабланиб қаради.
- Ҳа, ҳа 8000 дан оламан, - дедим яна қўшимча қилиб.
- Хазиллашяпсизми ука? - дегунча, мен пул санашга тушиб кетдим.
- Мана 32000 рози бўлинг! - дедим.
Пулни қўлимдан оларкан, санаб ўтирмай, 2000 ни қайтариб берди ва:
- Мен розиман ука, сиз ҳам рози бўлинг, - деди.
Пулларни чўнтагига соларкан, яна менга юзланиб:
- Яхши бўлди-да, жуда зарур эди, - деб қўйди, кўзлари қувнаб.
Амаки кетгач, қилган ишимдан ўзим ҳам хурсанд бўлдим, кўнглим ёришди.
Учқудуқ туман "А. Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш