Гуноҳлар кўплигидан дуолар ижобат бўлмайдими?
Ассалому алайкум! Устозим, ноўрин савол берганим учун кечирасиз. Бу саволимни кимга беришни билмадим. Устоз, намоз ўқийман, рўза тутаман, ҳар ойда хатми Қуръон қиламан, салавот, истиғфор, зикрда юраман, ҳар доим таҳорат билан юраман. Ҳар куни зуҳо намози ўқийман. Ҳаммасини яхши кўриб, севиб, меҳр билан бажараман. Анчадан бери ишим юришмайди, қарз устига қарзга кириб кетяпман. Қарздан қутулиш дуосини ҳам кўп ўқиб юраман, кечалари “Ё Роббим, ёрдам бергин”, деб дуо қилиб чиқаман. Ҳечам енгиллашмаяпам. Кундан-кунга савдоим тушиб кетяпти. Дуоларим ижобат бўлмаяпти. Бу кетишда шайтонга енгилиб қолмасам бўлди. Ҳаммасини ташлаб кетмасам бўлди деб қўрқаман. Биз гуноҳкор бандалар дарров таслим бўламиз. Ёки шунчалик гуноҳларим кўпайиб кетганмики, дуоларим ижобат бўлмаяпти. Хўжайиним шариатга умуман амал қилмайди, намоз ҳам ўқимайди, нос чекади, лекин нима ният қилса, дарров ижобат бўлади, ҳамма иши ўнгидан келади, тилининг учида дуо қилса, ижобат бўлаверади. Менда унақа эмас, гоҳида ҳафа бўламан, Роббим кечирсин. Бу ҳолатимда нима қилай? Менинг ҳолатимда нима қилиш кераклиги ҳақида ҳадис борми? Маслаҳат беринг. Раҳмат, ҳаммамизга Роббим офият берсин.
Жавоб:
Ноумид бўлмаслик керак. Аллоҳдан фақат яхшиликни гумон қилинг.
Валлоҳу аълам.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@bintusodiq