"Тўғрисўзлик нажотдир".

25-11-2021, 11:55 admin Мақолалар 560

"Тўғрисўзлик нажотдир".

Абу Язид Бистомий илм олиш учун Бағдодга боришга аҳд қилди. Онаси унга отасидан мерос қолган қирқ динорни бериб, “Бу пулларни олгин-да, менга доимо тўғрисўз бўлишга, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда бер”, деди. Бистомий онасига ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда берди. У Бағдодга кетаётган бир карвонга қўшилиб олди. Йўлда карвонга қароқчилар ҳужум қилиб, бор нарсани талашди. Улардан бири Бистомийга “Ниманг бор?” деди. Бистомий: “Қирқ динорим бор”, деди. Қароқчи унинг устидаги эски, жулдур кийимларни кўриб, кулиб юборди. Уни аҳмоқ деб ўйлаб, тек қўйишди. Қароқчилар бошлиғи ҳаммани олдига тўплаб, улуш тақсимлашдан олдин: “Карвондаги ҳамма нарса олиб келиндими?” деб сўради. Улар: “Ҳа, ҳаммасини олиб келдик. Фақат бир боладан ҳеч нарса олмадик, “Ниманг бор?” деб сўрасак, “Қирқ динорим бор”, деяпти. Эсини еган шекилли деб, тек қўйдик”, дейишди. Бошлиқ: “Уни олдимга олиб келинглар-чи”, деди. Бистомойни олиб келишди. Бошлиқ: “Ниманг бор?” деган эди, Бистомий: “Қирқ динорим бор”, деди. Бошлиқ: “Қани?” деди. Бистомий “Мана” деб, пулларини қўйнидан чиқариб, қароқчига узатди. Бошлиқ: “Ҳой бола, жиннимисан? Нега шунча пулни ўзинг айтиб, ўзинг менга узатиб турибсан? Йўқ десанг, ишонардим-ку?” деди. Бистомий: “Мен йўлга чиқаётганимда онамга доимо тўғри гапиришга ваъда берганман. Онамга берган ваъдамни бузмайман”, деди. Қароқчилар бошлиғи: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ! Сен онангга берган ваъдангга хиёнат қилишдан қўрқяпсан, биз Аллоҳнинг аҳдига хиёнат қилишдан қўрқмаймизми?” деди. Кейин карвондан олган ҳамма нарсани қайтариб беришни буюриб, “Мен сенинг олдингда Аллоҳга тавба қиламан”, деи. Шунда қароқчилар бошлиққа қараб, “Сен қароқчиликда бошлиғимиз эдинг. Энди тавба қилишда ҳам бошлиқсан. Ҳаммамиз Аллоҳга тавба қилдик”, дейишди.

Навоий шаҳар бош отинойиси
Бурхонова Чини.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш