АЛЛОҲ ОЛДИДА ЭНГ АФЗАЛ ЗИКР. Бугунки серташвиш дунёда кўпчиликнинг қалби бойлик, мол-дунё тўплаш, баланд -баланд иморатлар қуриш, машина миниш билан машғул бўлиб қолди. Биз отинойлар маҳаллаларда биродарларимизнинг яхши ва оғир кунларида елкадош бўлиб биргаликда бўлиб хизмат қилиб келмоқдамиз. Баъзан бизни ранжитадиган ҳолатларга дуч келиб қоламиз масалан: бир маҳалладошимизнинг яқин инсонларга тазияга келадиганлар орасида жигарлари ( опа-сингил, хола-аммалар ) жаноза намози ўқилгунга қадар Отинойи айтаётган зикрларни қўшилиб айтмайдилар. Аллоҳ таоло олдида энг афзал зикр бу "ла илаҳа иллаллоҳ" бу зикрни таҳорат бўлса ҳам,бўлмаса ҳам айтавериш керак.Ҳадиси муборакда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоятида айтилишича сиз шу калимани бошлабоқ бир учи лабингиздан чиқиб туриб, Аллоҳ Таолонинг аршига чиқиб кетар экан тезлик ва "нур, билан чиқар экан ,биз эса бу нурни кўрмаймиз холос. "Ҳазрати Мусо алайҳиссалом, эй Раббим менга шундай калимани ўргатгин сенинг олдигда менинг дарожотим баланд бўлсин дебди (Мусо алайҳиссалом Каломуллоҳ эдилар Аллоҳ билан бевосита гаплашган пайғамбарлардан эдилар) Аллоҳ Таоло" Ла илаҳа иллаллоҳ" дегин деди, буни ҳамма айтадику? деди Мусо алайҳиссалом Аллоҳ Таоло айтдики, Ер, коинот, етти қават осмон ҳаммасини тарозини бир паласига қўйсанг"Ла илаҳа иллаллоҳ" томони оғир келади деди. Аллоҳ таоло хар бир мусулмон биродарларимиз бу зикрни тушуниб айтадиган бўлсак қалбимиздан, ширк, ёмонлик, ҳасад, кибр ва манманлик барчаси йўқ бўлиб кетади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти"Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллам"Ла илаҳа иллаллоҳ,, зикрни кўпайтириб шу билан иймонларингизни янгилаб юринглар деганлар.Қиёмат кунида барчамизни тарозини босадиган энг афзал зикрдир деганлар.Азизларим, бир синаб кўринг-а : ҳар куни зикр ва тасбеҳларни канда қилмай айтиб юринг.Тез орада қалбингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ
таолонинг ўзи умрингизга, ризқингизга барака беради. Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
таолонинг ўзи умрингизга, ризқингизга барака беради. Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо