ИСРОФГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК.
Исроф деганда фақат таомнинг ортиб қолиши ёки оёқ ости бўлишини тушунмаслик керак. Балки ноўрин жойга қилинган эҳсон ҳам исрофдир. Эҳсон дастурхонини ёзиш, албатта, яхши иш, лекин шу маросимларга сарфланадиган маблағларни кам таъминланган оилалар, толиби илмлар эҳтиёжига ишлатиш, фазилатли амаллардандир. Чунки хайр -эҳсон ва зиёфат беришдан асосий мақсад муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатишдир. Демак исроф бўлмаслиги учун, эҳсон қилувчи киши кимларга эҳсон қилиниши лозимлигини билмоғи ва ўша кишиларгагина бермоғи шарт. Исрофнинг катта ёки кичиги йўқ, иккисининг ҳам гуноҳи тенгдир. Билиб билмай исрофга йўл қўйиш натижасида кўпгина офатлар юзага келади. Масалан, молдан барака кетади, қашшоқлик пайдо бўлади, шайтон ҳукмрон бўлади, Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлмайди. Демак исрофга йўл қуймасликни ҳар бир ота она оиладан бошлаш керак, фарзандларга исрофгарчиликка йўл қўймасликни ўргатсалар иншааллоҳ оилалардан барака аримайди. Қуръони каримда исроф-ҳаддан ошиш учун алоҳида тавба қилиш зарурлиги таъкидланган. Оли Имрон сурасининг 147-оятида, Уларнинг гаплари фақат қуйидагича бўлди, Эй Роббимиз , бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги исрофгарчилигимизни кечир, бизни собит қадам қил ва бизга кофирлар қавми устидан ғалаба насиб эт, деб тавба қилишга даъват этилган. Хончарбоғ махалласи отинойиси Иботова Гулрух.