Суюкли қиз Фотима.

5-12-2023, 20:42 admin Мақолалар 151

Суюкли қиз Фотима.

Расуллолоҳ саллаллоҳи алайҳи вассалламнинг хазрати Хадичадан кўрган учинчи қизларига Фотима деб хазрати Хадичанинг Онасининг исмини қўйишган.У Расуллолох Хаққа даъват эта бошлаган йили туғилган.Расуллолоҳ уни жуда яхши кўрардилар .Бир куни бу қизим менинг жигарбандимдир.Уни қайғуга Солган хар нарса мени хам қайғуга солади, деб мархамат қилганлар.
Фотима балоғатга етганида хазрат Абу Бакр ва хазрат Умар уни ўзларига сўрашган Расуллолоҳ уларга хеч қандай жавоб бермай сукут қилганлар.Аммо хазрат Али сўраганида рози бўлганлар. "Жамиъус сиғар" да хазрати Фотима хақида Расулуллоҳнинг : "Аҳли байтим ичида менинг энг яхши кўрганим Фотимадир" деганлари қайд этилган. Ҳазрати Фотима Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳузурларига келганида, уни мехр мухаббат билан кутиб олар, пешонасидан
ўпиб қўяр эдилар. "Жамиъус сиғар"да келтирилган бир ҳадиси шарифда Расуллолоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам:" Жаннатий аёллар тўрттадир: Марям, Ҳадича ,Фотима, Осиё" деб мархамат қилганлар. Бошқа ҳадисда эса : "Фотима мендан бир жуздир, уни ғазаблантирган, хафа қилган, мени ғазаблантириб, хафа қилган бўлади" деганлари ривоят қилинади.
Хазрати Али хазрати Фотима билан турмуш қурди .Фотима учун бир тўшак, икки тегирмон ва бир сув идишни маҳр берилиб турмушга узатилган. Хазрати Али хазрати Фотима билан Ҳорис ибн Жўъмоннинг уйида яшайдилар. Расуллолоҳ хар иккисини хам жуда яхши кўрар эдилар. Бир куни хазрати Фотима билан хазрати Алининг ораларида гап қочди. Расуллолоҳ уларни яраштириб қўйдилар. Ўша куни бу ишларидан роса хурсанд бўлдилар. Энг яхши кўрганим икки инсонни яраштирдим дея мархамат қилдилар.
Хазрати Фотима хижратнинг ўн биринчи йилида Расуллолохдан олти ой ўтиб йигирма саккиз ёшларида вафот этдилар. Хазрати Али хазрати Фотимадан беш фарзанд кўрди. Булар: Ҳасан, Ҳусайн, Мухсин, Уммукулсум, Зайнаб. Хасан қирқ ёшларида вафот этдилар.Хусайн ўттиз тўққиз ёшда вафот этдилар. Расуллолоҳнинг зурриётлари ана шу зотлардан Оламга тарқалганлар.
Соллаллоҳу аъла хойри холқихи Мухаммадин ва олиҳи ва асхобихи ажмаъийн би рохматика ё арҳамар рохимийн. Аллохумма солли ва салим ва барик алайх.

Навоий шахар Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н. Ш. Касимова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш