​Хазрати пайғарбарнинг қизлари.

28-11-2022, 18:21 admin Мақолалар 331

​Хазрати пайғарбарнинг қизлари.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Аёлнинг оила ва жамиятдаги ўрни ҳақида кўп ва хўп гапирилди. Чунки бу мавзу ҳамон долзарб, ҳамон аҳамиятли.  Мен аёлнинг оиладаги  ўрнига кўпроқ урғу берган бўлардим, чунки аёлнинг жамиятдаги ўрнини унинг оиладаги ўрни белгилайди. Биз аёллар тарбиялаган, вояга етказган фарзандлар келажак жамиятни ташкил этади. Агар яхши фарзандни вояга етказсак, жамият ҳам яхши, ва аксинча тарбиясиз, тартибсиз фарзанд улғайтирсак, жамият ҳам шунга яраша бўлади.    
Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Қарасалар, Фотимаи Заҳро соҳиблари Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг кийимларига ямоқ тикиб, оёқлари билан ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қуръон тиловат қилиб ўтирибдилар.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичкарига қилишлари билан:
– Ассалому алайкум, – дедилар. Фотима розияллоҳу анҳо:
– Ва алайкум ассалом, отажон! Марҳамат, хуш келибсиз! – дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг! – дедилар. Аммо Фотима розияллоҳу анҳо ўрниларидан ирғиб турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга жавобан:
– Кошки ўтирсангиз эди... – дедилар. Шунда  Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо:
– Отажон, сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми? –  дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
– Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидирлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, уйингиз фаришталар билан тўла эди, шунинг учун турмасдан, ишингизни давом эттираверинг, дегандим.
Сиз қўлингиз билан соҳибингиз Алини йиртиқ кийимларини тикиб, унга хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи  шу сабабдан келган эдилар.
Бир аёлнинг кўнгил ризоси билан сидқидилдан эрига хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ибодатдир.
Қўлингизда эрингизнинг кийимини тикар экансиз, оёқларингиз билан фарзандингиз бешигини тебратар эдингиз. Бир аёлнинг фарзандига меҳр-шафқат билан севиб хизмат қилиши фаришталар келиб сайр этадиган, улар ҳайрон қоладиган ва табриклайдиган хизматлардандур.
Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қуръон эшитиш учун келишган эдилар.
Қизим, аёллар жудаям омадлидирлар. Агар ниятларини тузатсалар, агар ҳис-туйғуларини тузатсалар, агар мазкур хизматларни онгли равишда, сидқидилдан ибодат қасди ила бажарсалар, уларнинг бажарган бутун ишлари ибодат ўрнига ўтади...
Юқоридаги ҳадисдан жуда нозик хулосаларни чиқариш мумкин: демак,  биз аёллар оила иқтисодида эрларга яхши ёрдамчи, фарзандларни вояга етказишда саводли тарбиячи бўлишимиз керак экан. Аввало, аёл илмли ва тарбияли бўлсин, деб тилак қилайлик. Қизларнинг дунёқарашини бойитишга жидду жаҳд қилайлик. Бунинг зарурлиги ҳам шундаки, болага кўпроқ онанинг феъл-атвори ўтади, Оилани муроду мақсадига етказадиган ҳам, жарга қулатадиган ҳам АЁЛдир. Келажакни ислоҳ қилишнинг бирдан-бир йўли бу – АЁЛни илмли қилиш!

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш