Отам дуоси қўлласин
Эй ўғлим, ҳаммамизнинг борар жойимиз бирдир, илло руҳимиз арши-аълода учиб, хешу-ақраболаримизнинг юриш-туришидан доимо огоҳ бўлур. Отангдан айрилиб қолганинга ортиқча ўкинма. Аллоҳ, сен қайғуришинг лозим бўлган меҳрибон кишиларни бағрингда қолдирган. Аканг бўлса, отанг ўрнида кўр, анга фарзандлик бурчларини адо эт. Иниларинг бор эрса, аларга оталик қилиш сен учун ҳам фарз, ҳам қарз!Абу Толиб ҳазратлари Чин элидан келган кишилар сўзлаб берган қўйидаги ривоятни сўзлайдилар.
Бир одам учига чиққан қаззобнинг зарбидан риҳлатга равона бўлибди. Бу бечорахол кишининг ўн яшар ўғлидан бўлак ҳеч кими йўқ, фақат унинг учун яшар, туну-кун меҳнат қилар экан. Фарзанд хам отасини севар, таълим олиш билан бирга бўш вақтида отасига кўмаклашаркан. Айрилиқ болада қаттиқ ўч олиш хиссини уйғотибди. У уйидаги сотишга арзигулик буюмларни сотиб, тиғи ўткир ханжар харид қилибди. Кўча- куйда ўша қаззобни излай бошлабди. Уни бозорда, улфатлари даврасида кўриб, ўлдириш учун ташланибди. Бола ниятини амалга ошира олмабди. Даврадаги йигитлар чаққонлик билан болани ушлаб қолибдилар. Хокимнинг сокқи-навкарларига топширибдилар.
Вилоятнинг одил қозилари болани ўлим жазосига ҳукм этибдилар. Токи қасддан одам ўлдиришнинг, ёки шунга уринишнинг жазоси ҳам қаттиқ бўлиши, бошқаларга ўрнакдир.Ҳар бир ўлим ҳукми ҳокимнинг муҳри билан муяссар бўлар экан. Боланинг тақдири билан танишган Ҳукмдор, бу ишни кейинга қолдириш, айбдорни эса, салтанатга келтириб, парвариш қилишни буюрибдилар. Орадан бир неча кун ўтибди. Воқеалар бироз унут бўлибди. Охир-оқибат боланинг гунохидан ўтибдилар.
Кунлардан бир кун ҳукмдор, ақраболари билан овга чиқибди. Оҳуни қувиб, атрофдагилардан узоқлашиб кетибди. Оху изсиз кўздан ғойиб бўлибди. Ҳукмдор оҳунинг кетидан от қуваётган пайтда оқ либосдаги чол пайдо бўлиб, қўлидаги таёқ билан йўлни тўсибди. Чўчиган от орқага тисарилибди. Ҳукмдор аранг эгарда жон сақлаб қолибди. Бироз ўзига келгандан сўнг:
Кимсан? Нега йўлимни тўсдинг?- дея чолга ўшқирибди. Чол ҳурккан отнинг тизгинидан ушлаб, олдингга юрибди. Катта жарликка ишора қилиб: Агар йулингиздан қайтармаганимда...Ҳукмдор отдан тушиб, чолга миннатдорчилик билдирай деса, ундан номнишон йўқ эмиш...
Ҳой, лоақал кимлигингни айт, ҳаққингга баракат тилай... дея қилинган мурожаатга жавобан жар тубидан:
Қасос учун тиғ кўтарган боланинг отасиман. Илло, ёлғиз ёдгоримга омонлик қайтардинг. Мен хам сени ўлимдан асраб қолишни бурчим деб билдим...-деган акс-садо эшитилибди.
Ҳукмдор саройга қайтиб, болани ўз фарзандидек кўриб, алоҳида тарбият бера бошлабди. Эй фарзанд, то тириксан, хар тонг бир ракаат сурадан сўнг отанг ҳаққига тиловат қил. Етти иқлим отанг руҳи қўллаб-қувватлайди.
Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.