Вақт қадри ҳақида ҳикматлар
Инсон вақтини асраш учун молу дунёси муҳофазасига қилган хатти-ҳаракатидан-да кўпроқ ҳаракат қилмоғи, дунёю охиратига фойда берадиган амалларни бажариб олмоғи лозим.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: “Ҳисобга тортилмасингиздан аввал ўзингиз ўзингизни ҳисоб қилинг, Ўлчанадиган кунингиз келмасидан олдин ўзингизни ўзингиз ўлчанг”.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ вақтнинг қадри ҳақида шундай деган: “Мен сўфийлар билан бирга юриб улардан икки муҳим гапни ўргандим: 1. “Вақт қиличдир, агар сен уни кесмасанг у сени кесади. 2. “Нафсингни агар ҳақ билан машғул қилмасанг, у сени ботил билан машғул қилади.
Али Тантовий айтади: “Бир куни шайх Жамол Қосимий кераксиз нарсалар билан вақтларини зое қилаётган йигитларнинг ёнларидан ўтаётиб афсус билан: “Эҳ, қани энди вақт сотилганида, албатта шуларнинг вақтларини сотиб олган бўлардим”, деб айтган экан”.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен ҳар қуёш ботганда ўша кунги муддатим озайиб бораётгани, лекин амалим кўпаймаганига надомат чекканимдек бирор нарсага ҳасрат қилмаганман”.
Салафлардан бири эса: “Аллоҳга яқинлаштирадиган илмимни зиёдалаштирмаган ҳар қайси кун мен учун барокатли саналмайди”, деган.
Бир шоир айтади: “Ҳидоят ёки илм олмасдан ўтказган куним – умрим ҳисобидан эмасдир”.
Бир ҳаким зот дейди: “Ким умрининг бир кунини адо қилинадиган фарзлар, яхшиликлар, олинадиган илмлардан иборат вазифаларни бажармасдан ўтказса, ўзига зулм қилибди.
Абу Али Даққоқ ёзади: “Ўтаётган ҳар бир кун менинг қанчадир умримни олар, қалбимни ҳасратга тўлдириб ўтар”.
Бошқа бир шоир айтади: “Киши тунларнинг ўтиши билан шод бўлур, ҳолбуки тунларнинг ўтиши ҳақиқий ўтишдир.
Яна бири эса: “Биз ўтказаётган кунларимизга хурсанд бўламиз, ваҳоланки, ўтаётган ҳар бир кун умримизнинг бир бўлагидир.
Ҳафса бинти Сирин айтади: “Эй ёшлар жамоаси, амал қилиб қолинглар, чунки амал ёшликда қилинади”.
Бир шоир айтада: “Дангасалик сабабли бугунги ишни эртага қўймасман, чунки эрта ожизларнинг кунидир”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳар гал кун ботганда қамчи билан ўз оёқларига уриб: “Бугун қандай амал қилдинг?” дея ўзларини итоб қилардилар.
Умар ибн Абдулазиз айтади: “Тун ва кун сенга ҳукмини ўтказиб харакатланмоқда, сен ҳам у иккисига ҳукмингни ўтказиб ҳаракатингни қил”.
Вақтни тартибга солиб, кейин унга амал қилиб юриш жуда гўзал иш. Аллоҳ барчамизни вақтини фойдали ишларга сарфлайдиган ва ундан унумли фойдаланадиган инсонлардан қилсин!
Манбалар асосида тайёрланди.
Зарафшон шаҳар “Геолог” ва “Баҳор”МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.