"Оила муқаддас даргоҳ"

9-11-2023, 22:57 admin Мақолалар 169

"Оила муқаддас даргоҳ"
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад салоллоҳу алайҳи вассалламга дуруду саловатлар бўлсин.
Парвардигор инсонни ўзи яратган барча жонзотларнинг энг шарафлиси азизу мукаррами бўлиши билан бирга зиммасига жуда муҳим вазифалари кўп бўлган зот эканини эслатади. Ана шундай вазифалардан бири қиз-йигитлар вояга етганларида оила қуришларидир. Оила ўзи нима? Оила бу кичик-жамиятдир. Жамиятнинг асоси оиладир. Оила бу муқаддас маскан. Қайси оилада ҳалоллик, поклик, вафодорлик, бир-бирини тушуниш, иймон эътиқод, берилган неъматларга шукрона ва гўзал тарбия бўлар экан, у ерда албатта Аллоҳнинг қут баракаси, бахт-саодати ёғилади. Ана шундай тинч ва барокотли оила қуриш учун келин ва киёв ўз зиммаларидаги вазифаларини билишлари ва оила муқаддас маскан эканини, бир-бирларидаги ҳақларини тушуниб етишлари керак.
Киёвларга маслаҳатлар.
Пайғамбаримиз алайҳи салом: "Аёл кишига тўрт нарсаси: бойлиги, насаби, гўзаллиги ва дини учун уйланилади. Диндорини танланг барака топасиз"-деганлар.(Имом Бухорий ривояти). Шунинг учун солиха аёлга уйланиш лозим. Хотинни едириб ичириш, беъмор бўлганда даволаш, кийим-кечак билан таъминлаш, уй-жой билан таъминлаш эрнинг катта вазифаларидан биридир. Аёл учун нафақа бериш вожиб амаллардандир. Эр хотинига бериши лозим бўлган махрни қанча бўлса, тўла бериши керак. Махр фақат хотиннинг ҳақидир. Бухорий ва Имом Муслим" Саҳиҳ" ларида шундай келган: "Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилишларича Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи вассаллам:" Сен Аллоҳ таоло розилигини истаб қилган ҳар қандай ҳаржинг учун ажр оласан. Ҳатто хотининг оғзига солган бир луқма таоминг учун ҳам сенга ажр бор" деганлар. Хотинни иффатини сақлаш ва уни ҳаромдан ҳимоя қилиш эр зиммасидаги вожибдир. Шариатда оила раҳбарлиги айнан эркаклар зиммасига юклатилган.Аллоҳ таоло марҳамат қилади: " Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир.Сабаб Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар) ни, айримлари (аёллар) дан (баъзи хусусиятларида) ортиқ қилгани ва (эркаалар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир.. " (Нисо сураси 34-оят). Эркак киши руҳий ва жисмоний жиҳатдан аёлга нисбатан бақувват қилиб яратилган. Оилада бўладиган ҳар қандай муаммоларга эркаклар босиқлик, вазминлик билан ечим топадилар. Уларнинг шу йўлдаги ҳалол ҳатти ҳаракатлари ибодат даражасида бўлиб, бунинг учун улар ажр савобга эришадилар.
Келинларга маслаҳатлар
Солиҳа аёллар Аллоҳ ва эрига итоатли бўлишади. Абу Ҳужайра ( разияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Расуллоллоҳ салоллоҳу алайҳи вассаллам: " Аёлларнинг яхшиси назар солсанг, ҳурсанд қиладиган, амр қилсан итоат этадиган ва уйда бўлмасанг, шарафингни ва номингни муҳофаза қиладиганидир" деганлар. (Имом Абу Довуд ривояти). Яна Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи вассаллам айтганлар: "Агар бандани бандага сажда қилиши мумкин бўлганда эди, аёлни эрига сажда қилишга буюрардим". Аёл шариат буюрган ҳар бир ишда эрига итоат этиши ва у билан яхши муомалада бўлиши лозим. Эридан рухсатсиз кўчага чиқмайди, ҳар бир ишни эрдан сўраб қилади. Аллоҳ таоло берган насибага рози бўлади, инжиқлик қилавермайди. Ҳожатидан ортиқ нарсаларни эридан талаб қилмайди. Сабр-қаноат қилиб эрининг рўзғор тебратиш борасидаги меҳнатларини қадрлайди. Эрининг оға-иниларини ҳурмат қилади. Борини ошириб, йўғири яшириб, уйдаги гапини, оиласини сирларини кўчага олиб чиқмайди. Бола тарбияси билан шуғулланади. Эр-хотин бир-бирларига ширин сўзларни айтиши, бу ораларидаги муҳаббатни янада кучайтиришга олиб келади.
Ҳар бир йигит-қизларимизга Аллоҳим вафодор ёр бўлишни, фарзандларига меҳрибон ота-она бўлишни насиб этсин.
Қармана туман" Зарафшон" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш