АМАЛТАЛОШ ҚУРБОНИ БЎЛГАН УСМОН
Халқ тилида севилиб "тўрт чориёрларидан бири" деб номланган халифа Усмон ибн Аффон Муҳаммад алайҳиссаломнинг суюкли сафдошлари, шогирдлари, халифалар ичида энг доно ва ўқимишлиси эди. Муҳаммад алайҳиссалом уни нихоятда яхши кўриб: "Мени яратган Аллоҳ таоло ҳаққиким, Усмон бир манзилдан иккинчи манзилга борса, жаннат яна ҳам чиройли бўлади", деган эдилар. Усмоннинг улуғ ишларидан бири - Куръони Каримни бир тўплам шаклига келтирди, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларини тўплаб, ёздириб, китоб холига келтирди ва инсониятга "Мусҳафи Усмон" номи билан қолдирди.
Ҳазрати Усмон табиатан анча юмшоқ, оқ кўнгил инсон бўлганлиги сабабли ўзидан олдинги халифалар - Абу Бакр Сиддиқ ва айниқса ҳазрати Умардек қаттиққўллик сиёсатини юргиза олмади. Бундан айрим нопок шахслар фойдаландилар. Усмон халифалиги даврида Абдуллоҳ ибн Аби Шурайх исмли дин арбобини Мисрга волий қилиб тайинлади. Аммо мисрликлар ундан шикоят қилиб келдилар. Усмон Миср волийсига қаттиқ танбеҳ берди. Бу унга ёкмади, Усмондан келган элчиларни калтаклаб хайдади. Кейин маслаҳат билан Абу Бакрнинг ўғли Муҳаммадни Мисрга волий қилиб юбормоқчи бўлдилар. Ўртада иғвою фитна авжига чикди. Йўлда бир қулни ушлаб олишганмиш, унда гўё Усмон тарафидан ёзилган: "Муҳаммад ибн Абу Бакр бориши билан ўлдир", деган ёзув чиққан эмиш. Ғавғо билан Усмонга келишади. Усмон бу мактубни ёзмаганлигини айтади. Лекин оломон унинг гапига ишонмайди. Қамал ичида қолган Усмонни ташқаридан Али ва унинг ўғиллари Ҳасан-Ҳусайнлар қўриқлаб туришларига қарамай, душманлар кимнингдир уйидан махфий равишда тешик очиб киришиб, Усмонни ўлдиришади. Бу пайтда ҳазрат Усмон Куръон тиловот қилаётган эди. Унинг бўғзидан отилган қон Куръони Каримнинг "Уларнинг ёмонлигини сендан даф қилишда Оллоҳнинг ўзи кифоя қилади ва у ҳамма нарсани эшитувчи, ҳамма нарсани билувчи", деган оятига сачраб кетади. (Айтишларича ҳазрат Усмоннинг муборак кони ҳали ҳам "Мусхаф"да кўриниб тураркан).
Шундай қилиб, "Куръони Карим"нинг мусаннифи Усмон амал талашувчилар қўлида ҳалок бўлади. Айтишларича, Усмон ўз қотилларига: "Мени нима учун ўлдираяпсизлар? Ахир, исломда бирорта одамнинг қонини фақат учта сабабдан бир одам иккинчи одамни қасддан ўлдирса, одам зино қилса, бирор киши исломга кирсаю, кейин диндан чиқиб муртад бўлса, тўкиш жойиз бўлади-ку! Мен бу гуноҳлардан бирортасини ҳам қилмаган бўлсам ", - деган. Лекин амал учун курашган жоҳил, кўзи қонсираган қотиллар қонунни писанд қилишармиди?
Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.