ЗАНЖИРБАНД БЎЛСА ҲАМ ЭЪТИҚОДИДАН ҚАЙТМАГАН УСМОН

31-10-2023, 23:40 admin Мақолалар 247

ЗАНЖИРБАНД БЎЛСА ҲАМ ЭЪТИҚОДИДАН ҚАЙТМАГАН УСМОН

Муҳаммад алайҳиссаломдан кейинги учинчи халифа ва яна пайғамбар алайҳиссаломнинг бир эмас - икки қизларига уйланганлиги боисидан зиннурайн деб ном олган ҳазрати Усмон ҳақида ҳам бир қанча ибратли хикоятлар мавжуд. Айтишларича, у ислом динини қабул қилганида баджаҳл амакилари Ҳаким ибни Ос: "Ҳали сен ота-боболарингнинг динидан қайтиб, аллақандай динни қабул қилдингми?" - деб Усмонни тутиб келиб, уйида занжирлаб қўйган ва: "Қасамлар бўлсинки, сен ота-бо- боларингнинг динига қайтиб кирмасанг, кишандан хеч қачон бўшатмайман", деб дағдаға, дўқ қилган эди.

Аммо Усмон бу дўқлардан қўрқмасдан: "Оллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, ҳеч қачон исломдан қайтмайман", - деб жавоб қилган эди, амакисига тик караб. Амакиси Усмоннинг қарори қатъий эканлигини кўриб, уни ўз ҳолига қўйиб, занжирдан бўшатиб юборишга мажбур бўлган эди. Шундан сўнг Усмон исломнинг асл жонкуярларидан бирига айланган ва вақти келиб халифалик даражасига етган эди.
Ҳа, ҳақиқий эътиқод инсонни шундай юксакликка кўтаради.

Манба асосида ёзилди.

Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш