Хассон ибн Собит.

30-10-2023, 22:18 admin Мақолалар 290

Хассон ибн Собит.

Қурайш кофирлари шоир Ҳассон ибн Собитга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳажв қилиб, масхаралаб шеър айтиши учун пул беришади. Бу унинг Исломни қабул қилишидан олдин бўлганди.
Ҳассон розияллоҳу анҳу айтади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бир тепалик ёнида кутиб туради. Сабаби ўша ердан ўтганларида у зотнинг кўринишлари, сифатларига, юриш-туришларига қараб ҳажв қилмоқчи, шеър тўқимоқчи эди. У зот ўтганларини кўрган Ҳассон Қурайш мушриклари олдига қайтиб борди ва улар берган мол, пулни уларга қайтариб берди. Ва: “Мана бу сизлар берган маблағ, мени унга эҳтиёжим йўқ. Сизлар ҳажв қилишимни истаган киши ҳақида бўлса, Аллоҳим, гувоҳлик бераманки, у Аллоҳнинг расулидир”, деди.
Улар: “Сенга нима бўлди, (нега бундай ўзгариб қолдинг)? Биз ахир сени нима учун юборгандик?” дейишди. Шунда Ҳассон ушбу шеър билан уларга жавоб берди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан таралаётган нур кўзимни қамаштириб юборгач,
(Кўзим кўрмай қолишидан) қўрқиб, кафтим билан кўзларимни тўсиб олдим.
Гўзал сурати кўзимга тушишидан қўрқиб,
Кўришга қурбим етганича унга қарадим.
Қамар ой жисмидаги нурдандир унинг руҳи,
Худди гулсимон юлдуздан тўқилган безак нақш каби", дея уларга жавоб берди.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш