ПОКЛИК ИМОНДАНДИР.

10-07-2023, 17:10 admin Мақолалар 165

ПОКЛИК ИМОНДАНДИР.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан) ривоят қилинади. Пайғамбаримиз ( Соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: " Беш нарса фитратдандир: Мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш, аврат жойлардаги тукларни олиш, қўлтиқ ости тукларни тозалаш ва мисвок ишлатиш". Мужоҳид айтдилар: "Жаброил ( а. с) Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг олдиларига бир муддат келмай қолди. Кейин келганида Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):" Эй Жаброил, нега ушланиб қолдингиз? "дедилар. Жаброил (а. с.):" Қандай келайлик, сизлар тирноқларингизни олмайсизлар, мўйловларингизни қисқартирмайсизлар, бармоқ ораларингизни тозаламайсизлар, мисвок қилмайсизлар ", деди. Кейин ушбу оятни ўқиди:" (Эй Муҳаммад), биз ёлғиз Парвардигорингизнинг амри- фармони билангина нозил бўлурмиз"(Марям сураси 64- ояти). Авзоий Ҳассон ибн Атияйдан, у Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан ривоят қиладилар: "Тахорат имоннинг бўлагидир, мисвок эса тахоратнинг бўлагидир. Агар умматимга қийин бўлмаганда, ҳар намоз олдидан мисвок қилмоққа буюрар эдим. Банданинг икки ракатни мисвок қилиб ўқиган намози мисвок қилмасдан ўқилган етмиш ракат намоздан афзалдир". Аллоҳ таоло қуръони каримда" Эсланг: Иброҳимни Парвардигори бир неча сўзлар билан имтиҳон қилганида уларни бенуқсон ҳолда адо этди. Шунда (Аллоҳ таоло): "Албатта, мен сени одамларга имом қилувчидирман", дейди.(Бақара сураси 124- ояти) Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳақида айтадилар:" У зотни бешта бошдаги ва бешта жасаддаги таҳорат билан имтиҳон қилди. Бошдагиси - мўйловни қисқартириш, ғарғара қилиш, бурун чайиш, мисвок ва бошга махс тортиш. Жасаддагиси - тирноқларни олиш, хатна қилиш, қўлтиқ тукларни олиш, аврот жойларнинг тукини олиш ва сув билан истинжо қилиш ".
(Танбеҳул - Ғофилийн китобидан). Навбаҳор тумани" Армижон" масжиди имоми: Орифжон Найимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш