Хазрат Умарнинг исломга кириши.
Давоми:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Хулафои рошидинлардан биринчиси - ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ вафот этганидан кейин халифа этиб кўтарилган ҳазрат Умар ибн Ҳаттоб ғоят қаттиққўллик ва адолат билан ҳукм юргизди. Шу билан бирга у инсонларнинг орномуси, шаънини ҳимоя қилувчи олижаноб фазилат эгаси хам эди.
Халифа ҳазрат Умар халқ орасида адолатнинг қарор топиши учун қаттиқ қайғурар, амалдорларнинг халққа зулму залолат етказмасликларини синчковлик билан кузатиб борарди. У ҳар қандай шикоятчининг шикоятини, у кандай олий даражадаги амалдор устидан бўлмасин, албатта текшириб кўрар, агар шикоят тўғри деб топилса, мазкур амалдордан қасосини олиб берарди. Кунларнинг бирида унинг олдига мисрлик бир фуқаро келиб, у ернинг волийси Амр ибн Оснинг ўғлидан шикоят қилиб: "Мен Амрнинг ўғлидан пойгада ўзиб чиқсам, аламидан келиб, мени қамчин билан ноҳақ урди. Устингдан шикоят қиламан, десам "Биз -аслзодалармиз, қўлингдан нима ҳам келарди", деб мени ҳақорат қилди", - деди. Ҳазрат Умар дарҳол Амирга хат ёзиб ўғли билан тезда Мадинага етиб келишларини буюрди. Улар етиб келганларидан сўнг эса ҳалиги мисрлик фуқарони чақиртирдида, қўлига қамчиларини бериб Амирнинг ўғлини уришни буюрди. У ҳар урганда ҳазрат Умар: "Ур, асл- зоданинг боласини!" - деб турди. Ҳазрат Умар кейин боланинг отаси Амирни уришга амр этди. Мисрлик эса: - "Отасида қасдим йўқ, ўғлидан қасосимни олдим", - деб жавоб берди. Амир ибн Ос ҳазрати Умарга ўзининг ушбу воқеадан бехабар эканлигини айтиб, узр сўраганида ҳазрат Умар: "Сизлар қачондан бери халқни ўзингизга қул қилишга бошладингиз? Ҳолбуки, оналари уларни озод ҳолда туққанлар-ку?" - деб уни каттик койиди. Ҳа, ҳазрат Умар шундай ҳақиқатпарвар ҳукмдор эди.Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.