ҲАЗРАТ УМАРНИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ

12-10-2023, 21:07 admin Мақолалар 135

ҲАЗРАТ УМАРНИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим .
Исломий йўлни тўғри олиб боргани учун хулафои рошидин деб номланган олган иккинчи халифа - Умар ибн Ҳаттоб хақида хам бир қатор ажойиб ҳикоятлар мавжуддир. Бу зот исломга кирмасдан олдин халқ орасида анча нуфузли бўлиб, ғоят каттиққўллиги билан ном чиқарганди. Исломчилар ҳам ундан анча азият чеккан эдилар. Кунларнинг бирида бир киши унга: "Эй Умар, сенинг синглинг билан куёвинг ҳам Муҳаммад динига кирибди", деб хабар етказади. Умар жаҳл билан шошиб куёвининг уйига йўл олади. Кирганида синглиси бир парча қоғозга ёзилган Куръон оятларини ўқиб ўтирарди. У шиддат билан кириб келган акасини кўриб қўлидаги қоғозини ту- шириб юборади. Умар: "Сен бадбахт, диндан қайтдингми?" - деб қўлидаги нарсаси билан синглисининг юзига уриб жароҳатлайди. "Ҳа, мен мусулмон бўлдим, қўлингиздан келганини қилинг!" - дейди синглиси ҳам унга бўш келмай. Умар бўғилиб, ерда ётган қоғозни олиб кўз югуртиради. "Бисмиллохир рахмонир рахим" деб бошланадиган бу ёзув Куръоннинг "Ҳадид" сураси эди. Умар дастлаб бу қоғозни жаҳл билан, менсимасдан ўқиса-да, аммо Оллоҳнинг зикри битилган сўзлар онгига етиб борган сайин аста секин ховридан тушади, ва қоғозга битилган сўзларга қизиқиб қолади. Шу тариқа суранинг охиригача ўқиб чиққач, бутунлай бошқа Умарга айланиб қолади, ва ўша заҳотиёқ шаҳодат келтириб, мусулмон бўлади, кейинчалик эса исломнинг энг довюрак, қайтмас қўриқчисига айланади.Манба асосида ёзилди.
Давоми бор. Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш