Йигит- қизларимизни ёт ғоялардан асрайлик.
Қизларимизга ҳаёт сирларини мукаммал ўргатмай турмушга узатиш-аскарни тайёрламай жанг майдонига бошлашдай хиёнатдир.
Ўз ўрнида йигитларимизга ҳам.
Бугунги кунда четдан оқиб келаётган оммавий маданият деб аталган ўзбек халқининг миллийлиги ва урф одатларига бутунлай ёт, аёлу қизнинг, эркагу йигитнинг ўзлигидан, ҳаёсидан, динидан, қадриятларидан айираётган оғудан қутқариш йўлларини излашда биз сизга таянамиз, азиз зиёкорлар.
Ота- она, маҳалла кўй билан биргаликда режалар тузиш, очиқ дарсларга уларни таклиф этиш йўлларини ўйламоқ, тадбирларни кўпроқ миллийлик ва қадриятга
мослаб тузмоқ, кичикликдан динни, Ҳақни танитмоқ ўзликни топишга ёрдам берармикин, деб умид қиламиз ва тўғриси ҳам шу йўлдир.
Қиз болани ҳаёси, кийиниши, одоб ахлоқи Ватан ор номуси билан ўлчанади. Эркаги ориятли юрт хор бўлмайди, орият ўрнини даюслик, ҳаё ўрнини безбетлик эгаллайверса маънавият орқага кетаверадику, ахир.Бу чалкаш йўллардан асраб авайлаб олиб ўтиш, уйда ота- она, боғчада мураббий, мактаб, дорилфунунларда сиз азиз зиёкорлар зиммасидаги ўлкан вазифалигини ҳис этган ҳолда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Ана шу бирдамлик янада мустаҳкам бўлсин.Йигит- қизларимизни ички, ташқи ҳолатларини такомиллаштириш билан юртга яна машҳур олим ва олималаримиз, мўмин ва мўминаларимиз, қадимий миллатимиз, маданиятимиз, қадриятларимиз, шон шуҳратимиз, обруйимиз зора қайтса, зора ибодатли, таҳоратли покиза оналардан туғилган гўдаклар Бухорийлар, Замахшарийлар, Нодирабегимлар, Ўзбек ойимлар тимсолида бўй кўрсатсалар...
Умидли дунё...
Улуғ иш бошида турган сиз азизларга Аллоҳ мададкор бўлсин.
Хатирчи туман Деҳқонобод МФЙ отинойиси Асомова Шоҳиста.