Эслатинг эслатиш мўъминларга манфаат берур

23-10-2023, 18:57 admin Мақолалар 158

Эслатинг эслатиш мўъминларга манфаат берур

Амри маъруфга тартиб бериш
а) бир мавзу ёки бир фикрдан кейингисига ўтишдан олдин уни тўкис адо қилиб, мавзуни тингловчи ёки ўқувчининг тушунчасига мувофиқ равшан баён қилиш лозим.
“Ҳар сўзнинг ўз ўрни бор, ҳар нуқтанинг макони” деганларидек, самара тингловчининг, ўқувчининг савияси, дунёқарашига яраша бўлади. Бунга эришиш учун нотиқ аввало мавзуга оид барча маълумотларни жамлаши, улардан кейин тартиб беришга киришиши лозим.
б) фикрлар баёнида мувозанатга риоя қилиш. Амри маъруф бир мавзуда кечса-да, бир неча бўлимлардан иборат бўлади. Масалан, мавзу беморлик тўғрисида бўлсин. Бу мавзудаги мавъизада қуйидаги бўлимлар бўлиши мумкин: кириш (муқаддима), инсон танасининг тузилиши, унинг ожизлиги ёки куч-қуввати, жисмоний босқичлар, касалликларга сабрли бўлиш, сабрга берилажак ажру савоблар, даволаниш усуллари, мавзуга оид фиқҳий масалалар, касаллик ҳолатида баъзи ибодатларни бажариш тартиби, беморни кўришга боришнинг фазилати, одоблари, шаръий руқя, яъни Қуръон ва дуолар билан дам солишга оид янги пайдо бўлган масалаларга олимларнинг фатволар ва ҳоказолар.
Кўриб турганингиздек, бир мавзу бир неча қисмларни ўз ичига олмоқда. Бунда нотиқ ҳар бир қисмни қамраб олиши, ўз навбатида бир қисмга ҳаддан зиёд чуқурлашиб, кенгайиб кетиб, кейингиси унга нисбатан саёз ва ноқис бўлиб қолмаслиги лозим. Мавзу ичидаги бўлимларнинг васатий тақсимоти шундан иборат бўлади.
Бу ҳолатни таъминлаш учун нотиқ, албатта, амри маъруфдан олдин мукаммал тайёрланиши ва уни қоғозга тушуриши, вақт ўлчовига тўғри тартиб бериши керак.
Ҳар бир амри маъруф бир имконият, маънавий комиллик сари ундовчи бир пиллапоя, улкан омонат, ҳар бир хутба, ҳар бир нутқ, ҳар бир дарс бир санъат асарига айланмоғи даркор.
Муҳим нуқта
Баъзи маърузалар ва нуқталарда нотиқ мавзуга ва унинг аҳамиятига оид кўп шаръий ва мантиқий далиллар келтиради. Эшитувчилар бундан таъсирланадилар, мавзунинг муҳимлигини англаб етадилар. Лекин энди тингловчилар томонидан нима ишлар қилиниши керак, улардан нима талаб қилинаётгани ҳақида хулоса берилмайди ёки қисман тўхталиб ўтилади, холос. Бу эса тингловчиларни ҳайронлик саҳросида харитасиз ва компассиз қолдиргандек бўлади. Баъзида, агар таъбир жоиз бўлса, касалликка ташхис қўйилади, малҳамга ишора қилинади-ю, уни ишлатиш қоидасига эътибор берилмайди, оқибатда бу катта хатоликларга сабаб бўлиши мумкин.
“Амри маъруф ва наҳйи мункар”китобидан.

Зарафшон шаҳри “Геолог” ва “Баҳор”МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш