Ота-онам биринчи устозларим.
Алҳамдулиллаҳ, пенсия ёшига етиб, неваралар ёнида тўкин- сочин замонда яшаётганимдан хурсандман. Рахматматли ота- онамни эслаб баъзида невараларимга устозлик қиламан. Аммо ота- онамдай устоз бўла олдимми йўқми унисини билмайман.Ота -онам энг яхши дўст, самимий маслаҳатчи эдилар. Панд-насиҳатларида хам мулойимлик, холислик бор эди. Бизларни уялтирмасдан йиғлатмасдан, куйиниб танбеҳ берардилар. Бир ишларни ўгатмоқчи бўлсалар,
астойдил киришиб, болажоним хатойингни айтсам хафа бўлма ўрганганинг ўзингники қилганинг меники деб айтардилар. Супургини зўрға кўтарганимиздан
бошлаб, уй супуришни, қозон товоқ ювишни, тандирга бўйимиз етганда нон ёпишни ўргатганлар. Эсимда, "Отамни нон ёптирма қоши
куяди, нонларни тушуриб қўяди", деганларида, " Онам бир туширади, икки туширади ўрганади, ҳеч ким онасини қорнидан ўрганиб тушмаган, бир кун булар ҳам бировни уйига борганда онаси ўргатмаган деган гап бўлади", дегандилар. "Мен ўргатиб қўйсам, онангга раҳмат дейишади, мен булар ҳётда қийналмасликларини, бизга раҳмат келтиришларини , амали солиҳ, солиҳалар бўлишларини хохлайман", дердилар .
Отажоним биз қизларни ўғиллардан ҳам яхши кўрардилар. Онажоним эса тарбиямизга қаттиқ турардилар.
Инжиқланиб қайсарлик қилиб турганимизда раъйимизга қараб, уришмасдан маслаҳатга муҳтож бўлган пайтимизда маслаҳатлар
бериб ҳаёт мактабида таълим берардилар. Аллоҳ таоло улар қалбига фарзандига нисбатан чексиз меҳр- муҳаббат солган шу сабаб, гўзал ибораларни танлаб, мулойимлик билан ўгит беришарди. Бу билан Аллоҳ таолонинг "Роббингизнинг йўли (дини) га. ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! "Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! "(Наҳл сураси, 125) оятига амал қилишарди. Менинг 3 нафар ўғлим бўлса, ота- онам тўрт нафар қиз, 3 нафар ўғилни таълим тарбия бериб вояга еткарганлар.Ота- онамиз бизни келажагимизни,
яхши яшашимизни, ҳалол ризқ топиб тўғри йўлда юришимиз учун бор кучларини аямай таълим бериб зерикишмаган. Биз эса, баъзан "Яна насиҳатми? "деб қош чимирамиз. Агар улар айтганларини қилсак ҳаётимиз шу дунёда жаннатга айланиб, икки дунё саодатига эга бўлишимизни билсак эди, айтганларини сўзсиз бажарган бўлардик. Улар бизларни туғилганимиздан бошлаб, токи турмуш қурганимизгача камол топишимиз учун бор яхшиликларини аяшмаган.
Шундай экан ота-оналаримиз сидқи дилдан қилган панд-насиҳатларига
қулоқ солайлик токи, улар бизлардан рози бўлиб ҳаққимизга хайрли дуолар қилишсин.
Учқудуқ туман "А. Навоий"мфй отинойиси М. Сафарова