Билмаган нарсамизни билмайман дейишни ўрганайлик.
Шаъбийдан бир масалани сўраган эдилар, у: билмайман, деб жавоб берди. Шунда унга: Ироқнинг фақиҳи бўла туриб билмайман дейишга уялмайсизми, дейишди. Шунда Шаъбий раҳимаҳуллоҳ: фаришталар ҳам Аллоҳга (Сен поксан, бизнинг илмимиз йўқ, фақат Ўзинг билдирганингнигина биламиз) дейишдан уялмаган эдилар, деди.
Шаъбий ибн Шураҳбийл ал-Куфий тобеъий имомлардан, фақиҳ, муҳаддис бўлган зот. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида туғилганлар. Умар ибн Абдулазиз у кишини қозилик лавозимига тайинлаганлар.
Аз-Заҳабий “сияру аъламин нубала” китобида Шаъбийни: имом, ҳофиз, фақиҳ, сабт (ишончли), мутқин (пухта), деган.
Ибн Ҳажар у зот ҳақида: сиқатун машҳудун (ишонч билдирилган), фозил фақиҳ, деганлар.
Ибн Сирин у зот ҳақида: Куфага борганимда Шаъбийнинг каттагина илмий ҳалқаси бор эди. Ўша пайтда ҳали саҳобалар кўп эдилар, деган.
Шуларга қарамай Шаъбий “билмайман” дейишга ҳижолат бўлмадилар.
Бир олим минбарга чиққан экан, ундан савол сўрашибди. Шунда у билмайман деб айтса, бу минбарга фақат олимларгина чиқади, дейишибди. Шунда олим: мен илмим етган даражагача чиқдим. Агар билмаган нарсаларим даражасида кўтарилганимда осмонга етган бўлар эдим, деган экан.
Бир киши Ироқдан Мадинага келиб Имом Моликдан бир фиқҳий масалада савол сўрабди. Имом Молик саволларининг баъзисига жавоб берибди, баъзиларини билмайман, деб айтибди. Шунда ҳалиги киши: мен Ироқ аҳлига нима деб айтаман?-дебди. Имом Молик: уларга Молик билмас экан деб айтаверасан, деган эканлар.
Аммо бизчи, бугунги кунда ҳар биримиз фатво берувчи бўлиб қолганмиз. Фиқҳда таҳоратнинг ўзидан етарли маълумотга эга бўлмаган киши уламолар иттифоқ қила олмаган масалада фатво беришга журъат қилади. Тажвид қоидаларидан ихфо билан изҳорнинг фарқига бормадиган одам тижорат ва молиявий масалаларда фатво беришдан тортинмайди. “Муттафақун алайҳи” деган жумланинг маъносини тушунмайдиган кимса гўё ўзини Абу Ҳанифа фаҳимлаб, бу ҳадис заиф, буниси саҳиҳ, агар ҳадис фатвога зид келса биз бу фатвони олмаймиз, дейди.
Қуръон ўқиганини эшитсангиз фатҳани замма, заммани касра қилиб ўқийдиган киши мерос тақсимотида, закот масаласида фатво бераётганини кўрасиз.
Бир куни сартарошнинг ҳузурида навбатимни кутиб ўтирган эдим, одатда сартарошхонада турли-туман мавзуларда сўз юритадиган “мутахассислар”нинг “илмий мажлиси” бўлади. Шу пайт сўз замонавий фиқҳий масалаларга келиб тақалди. Яъни банкдан олинадиган фойда ҳақида фикр айлана бошлади. Фикрлар ҳилма- ҳиллиги ортгандан ортиб бораётган эди, шу пайт мавзуга нуқта қўйиш учун “билимдон”ларидан бири шундай деди: банк берган фойдани оласан, лекин уни емайсан, балки машинангга бензин ёки газ қуйишга ишлатасан, коммунал тўловларингга тўлайсан, тиш пастаси, шампунь ва совунлар сотиб олишинг мумкин. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръонда (Рибони еманглар) деган, дейди.
Ана ҳолос, фатво тайёр. Гўёки умматнинг олими фатво берди.
Аёлларнику асти қўяверинг, уларнинг ҳар бир “илмий мажлисида” ё Оиша, ёки Ҳафса ёҳуд Асмо оналаримизни кўрасиз. Биргина аёлнинг фатволарини тўпласангиз Имом Бухорининг саҳиҳ тўпламига ёзилган шарҳи “Фатҳул борий”нинг мужалладларидан ортиб кетади.
Агар биз касал бўлсак врачга учраймиз, машинамиз бузилса устага борамиз, бирор қурилиш қилмоқчи бўлсак қурувчига мурожаат қиламиз. Аммо динга боғлиқ иш бўлса ҳамма фақиҳ, ҳамма мужтаҳид, ҳеч иккиланмай фатво бераверади.
Буларнинг барчаси, “билмайман” дейишга ҳижолат қилганидан. Чунки, одамларнинг таъналари ёмон: намоз ўқиб туриб билмайсанми, масжидга чиқиб туриб билмайсанми, ҳажга бориб туриб билмайсанми каби кесатиқлардан ҳижолат бўламиз, аммо нотўғри фатво беришнинг гуноҳидан қўрқмаймиз.
Кармана тумани "Буюк ипак йўли" мфй отинойиси Н. Хусенова.