Салоллоҳи ала Муҳаммад, Салоллоҳи алайҳи васаллам.

10-10-2023, 21:22 admin Мақолалар 132

Олти юзу ўттизинчи мелодий йили,
Макка қайта фатҳ этилиб, очилди йўли.
Азон айттириб, жамоатни адо этдингиз,
Каъба қулфин ибн Талҳага тақдим этдингиз.
Омонатин топширганим, ё Расулуллоҳ,
Омонатдор қолдирганим, ё Расулуллоҳ.

Салоллоҳи ала Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.

Неча сулҳу, не ғазотлар адо этилмиш,
Дини Ислом шаббодаси неларга етмиш.
Чаҳорёру босафолар ҳамкору ҳамдам,
Шариатнинг аҳкомлари қайта тўзилмиш.
Саҳобайи икроми бор, ё Расулуллоҳ,
Садоқатли жуфтлари бор, ё Расулуллох.

Салоллоҳи ала Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.

Рим сатҳидан Мисргача даъвати Ислом,
Ҳабашистон салтанати ихлоси Эрон.
Араб, ажам, турку, тожик, бари мусулмон,
Даъватларга далолатдир , ояти Қуръон.
Даъватлари ижобатим, ё Расулуллоҳ,
Дини Ислом фароғатим, ё Расулуллоҳ.

Салоллоҳи ала Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.

Ўғил кўриб, ўғлонига ета олмаган,
Қадду_қомат, бўй _бастини кўра олмаган.
Етти фарзанд кўриб, доғин тугатолмаган,
Аллоҳига ҳеч бир замон даво этмаган.
Бағри доғли отажоним, ё Расулуллоҳ,
Сабр тоқатли меҳрибоним, ё Расулуллоҳ.

Салоллоҳи ала Муҳаммад, Салоллоҳи алайҳи васаллам.

Айтаверсам қасидамнинг, кети узилмас,
Меҳрим жўшиб, дийдорингиз хумори қўймас.
Ҳақ Мустафо сиздан бўлак казорим бўлмас,
Суннатингиз оҳорлари асло тўкилмас.
Тушларимга яна киринг, ё Расулуллоҳ,
Соғиндик биз яна келинг, ё Расулуллоҳ.

Салоллоҳи ала Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.

Бир ожиза умматингиз дафтарин очди,
Суннатингиз, сийратингиз қиммати ошди.
Ҳар жабҳада, ҳар лаҳзада шайтонлар қочди,
Ёд этармиз сизни доим, эй дўсти Худо.
Хуш келдингиз, хуш келдингиз, ё Расулуллоҳ,
Марҳабо!_деб чорлаймиз биз, ё Расулуллоҳ.

Салоллоҳи ала Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.

Навойи вилоят Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш