#Мақола
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юртларига ташриф
Имом Молик ибн Анас розияллоҳу анҳу қачон Мадинага келсалар, уловларидан тушиб, пиёда юрардилар.: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жасадлари қўним топган бу шаҳарда ҳаргиз уловда юролмайман" - дердилар.
Айни шу кунларни аввалида муҳтарам юртбошимиз Ш.М. Мирзиёев, муфтий ҳазрат Н. Холиқназаров ва бир қатор расмийлар ҳамроҳлигида Мадинага ташрифлари расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббат тимсоли бўлди. Масжиди Набавийга бориш учун улов ҳозир турганида, "Йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига пиёда борамиз" -дедилар.
Муҳтарам юртбошимизга сафарда ҳамроҳлик қилган муфтий ҳазрат Н. Холиқназаров
зиёрат таъсуротлари ҳақида маърузаларини эшитган юртдошларимизни қалби жунбушга келиб, кўзимиздан ёшлар қуйилди.
Ровзада қилинган дуолар, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабри шарифларидаги саловоти-саломлар, байтуллоҳни ичида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган жойда юртбошимизни намоз ўқиб дуо қилишлари, у ердаги ҳолатни тасаввур қилишга ақлимиз ожиз, фақат бир ҳақиқат
иймонимиз жўш уриб, Аллоҳни раҳмати, барокотидан кўзларимиздан тинимсиз ёш келарди.
Сарвари коинот пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда :
"Одил подшонинг дуоси --- ижобатдир" деганлар. Зеро умра зиёратида Аллоҳга бўлган тоат-ибодатлар, ихлосу-иштиёқ, пайғамбаримизга бўлган муҳаббатдан зиёда бўлган иймон ҳаловати яқин кунларда истиқлол байрамида иншааллоҳ ўз мевасини беради. Юртбошимиз томонларидан турли соҳалар баробарида диний соҳа ривожида ҳам иншааллоҳ улкан ўзгаришлар эшигини очиб беради...
"Қизбиби" жомеъ масжиди имом хатиби Ҳ.Жаҳонов
https://t.me/Bastomiy_uz