ЖАЗО ҲАҚДИР
БУНИ БИЛАРМИДИНГИЗ ?
Бир одам солиҳ кишилардан бирининг олдиларига келиб:
- Ҳар бир гуноҳ учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп гуноҳу маъсият қилганман, лекин, ҳеч жазоламади-ю? - деди.
Солиҳ киши:
-Эй, ўғлим! Балки Аллоҳ сен ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!- деб жавоб қилдилар.
Бояги киши "Қанақасига?!" дея таажжубланди.
Солиҳ одам:
- Сени гуноҳ-маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?!
- Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юборадиган қилмадими?!
- Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?!
- Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?!
- Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими?!
- Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими?!
- Тилингга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими?!
- Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?!
Мана шу хорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир, - деб жавоб бердилар.
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч. Бурхонова.