ҒИЙБАТ НИМА?

8-06-2023, 01:17 admin Мақолалар 218






Навбаҳор тумани
Ок олтин маҳалла
отинойиси
Ҳакиева Ойсара




















ҒИЙБАТ НИМА?
Ғаразли кимсалар томонидан ўзгаларга озор беришда тилнинг имконияти катта бўлгани учун унинг воситасида қилинадиган улкан гуноҳлардан бири ғийбатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажидаги хутбаларида ҳам буни алоҳида таъкидлаб, шундай деганлар: «Албатта, сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир бирларингизга ҳаромдир. Шу ойда, шу шаҳарда ушбу арафа кунининг ҳурматини сақлагандек, уларнинг ҳам ҳурматини сақланглар!» (Муттафақун алайҳ).
Бундай мудҳиш гуноҳнинг жазоси ҳам, шубҳасиз, даҳшатлидир. Бунга Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ҳам мисол бўла олади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида бир қавмнинг олдидан ўтдилар. Уларнинг тирноқлари қўрғошиндан бўлиб, ўзларининг юзларини ва куракларини тирнаётган эдилар. Буни кўриб, ажабланган Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Жаброил алайҳиссалом, булар ким?» деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: «Булар одамларнинг гўштини йейдиган ва уларнинг обрўларини тўкадиган кишилар», деб жавоб бердилар»
(АбуДовуд ривояти).
Афсуслар бўлсинки, бугунги кунда баъзи бир одамлар ўзи билмаган ҳолатда бировни ғийбат қилиб қўймоқда. Бу жуда катта хатар. Тилимизни бундан халос қилишимиз керак. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундан жуда қаттиқ қайтарганлар. Нафақат ғийбат қилган одам, балки ғийбат қилинаётган даврада ўтирган, уни қайтармаган одам ҳам баравар гуноҳкор бўлиб қолади”.
Ғийбат гуноҳи кабира – катта гуноҳ эканлигини барча яхши билади. Бироқ, ғийбат
эканини билиб турса ҳам, ғийбат қилаверадиганлар, унга бажонидил қулоқ
соладиганлар ҳамма йерда топилади. “Инсониятнинг тили ва ундан содир бўладиган иллатлар бисёр. Тил ёрдамида Аллоҳ таолога истиғфор айтилади, Қуръони карим тиловат қилинади, тавба айтиб, дуолар қилинади. Лекин ана шу тилдан шундай гуноҳлар содир бўладики, инсоннинг вақти, маблағи кетиб, йиққан савоблари беҳуда кетишига сабаб бўлади. Ана шундай гуноҳлардан бири – ғийбатдир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Ғийбат нима?”, дейилди. У зот: “Биродарингни у ёқтирмайдиган нарсаси билан эсламоғинг”, дедилар. “Нима дейсиз, агар унда мен айтаётган нарса бўлсачи?” деди. У зот: “Агар унда сен айтаётган нарса бўлса, демак, сен уни ғийбат қилибсан. Бордию унда сен айтган нарса бўлмаса, у ҳолда, сен унга бўҳтон қилибсан”, дедилар.
Ғийбат ҳаром қилинган. Инсоннинг шаъни борасида, унинг бор бўлган айби борасида унинг кетидан гапириш ғийбат ҳисобланади. Агар ўша одам эшитса хафа бўладиган, ранжийдиган сифатларни гапиришлик ҳам бу ғийбатдир. Унинг кетидан йўқ сифатларни, йўқ одатларини гапириш эса бўҳтон бўлади.
Ғийбат қилинган одамнинг гўштини йейиш билан тенглаштирилган бу гуноҳ оддий
одамларда, қўни-қўшнилар, ёру дўстлар, ён атрофимиздаги одамлар тўғрисида бўлса, шундай. Демак, ғийбат бировнинг гўштини йейиш билан баробар! Агар ғийбат қилинаётган одам аҳли суннат ва жамоатнинг олими бўлса, у ҳолда унинг ғийбати заҳарли гўшт йейиш билан баробардир!
Ғийбат одамлар ўртасида нифоқ соладиган, оилаларни йемирадиган, жамиятни
пароканда қиладиган қабиҳ иллатдир. Шу сабаб Аллоҳ таоло буни улкан гуноҳ санаб, бандаларини бу ишни қилишдан қайтарган. Аммо шундай бўлса-да, ғийбатчилар ва бу ишларини улкан иллат ҳисобламайдиган одамлар ҳам йўқ эмас.
Ғийбатнинг виртуал кўриниши ҳам содир этилмоқда. Ғийбат нафақат сўз билан, балки ёзма шаклда ҳам бўлиши мумкин. Бир одамнинг шаънига нолойиқ сўзларни ёзиб, СМС шаклида жўнатишимиз мумкин. Ёки ижтимоий тармоқларда ўзи билмаган, яхши танимайдиган, ички дунёсидан бехабар одамларга нисбатан изоҳ қолдириш ҳам ғийбатдир",
Жобир ибн Абдуллоҳ дейдилар: "Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Шу пайт сассиқ, бадбўй ҳид келди. У киши: "Бу қандай ҳид эканини биласизларми?", дедилар. Саҳобалар: "Аллоҳ ва унинг расули билувчироқдир", дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу мўминларни ғийбат қилаётган кишилардан келаётган ҳиддир", деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ғийбатчи жаннатга кирмайди, дедилар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш