Сезилмайдиган жазо.

20-06-2023, 17:48 admin Мақолалар 276

Сезилмайдиган жазо. Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб: Эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен кўп гуноҳ қилдим, аммо Аллоҳ мени жазоламадику? деди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди, болам. Аллоҳ сени бир неча бор жазолаган аммо сен билмагансан У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими. Бир неча кун ўтсада Аллоҳ учун Қуръонни очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми? Бир кеча ҳам таҳажжудга турмадинг, бу жазо эмасми? Аллоҳ сени зикридан тўсиб қўймадими. Сени молни обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими. Ибодат қилиш сен учун оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми Ғийбат чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими. Аллоҳ сенга охиратни унуттириб дунё ғамини чектириб қўймадими. Шулар жазо эмасми Аллоҳ жазоларининг энг енгили сезиладиган билинадиган жазолардир оғири сезилмайдигани Роббимнинг қанча жазоларини кўпчилик сезмайди Ўзи. асрасин Ушбу воқеадан ибрат олишимиз таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя Худо урса овоз чиқармайди, лекин урганидан сўнг унга даво топиб бўлмайди.
Навоий шаҳар "Истиқлол" МФЙ отинойиси Махмудова Гулчеҳра.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш