Сохта даволарга ишонманг

4-10-2023, 19:35 admin Мақолалар 195

Сохта даволарга ишонманг
Мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари — мусулмонлар учун ўта аҳамиятли бўлган нозик тушунчалар – “кофирга чиқариш”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, кабиларни бузиб талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва ўз яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кечаётган мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат.
Жиҳодий жамоаларнинг мафкурасида «такфир», яъни «кофирга чиқариш» тамойили муҳим ўрин тутади. «Такфир» – мусулмонни иймонсизликда айблаш демакдир. Жиҳодчилар ўзига эргашмаган мусулмонларни «кофир», яъни «динсиз» деб асоссиз ҳукм чиқаради. Ҳадисда «Кимки мўмин кишини «кофирсан» деб ҳақоратласа, гўёки унинг қонини тўкканчалик гуноҳ қилган бўлади» дейилади. Яъни, мусулмонман, деган инсонга «кофир», деб ҳукм чиқариш ҳуқуқи ҳеч бир инсонга берилмаган.
Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ва Дайламий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг зотида ҳавои нафсингга қарши жиҳод қилмоғингдир», дейилган.
«Жиҳод» сўзи “Жидду-жаҳд”, яъни инсон ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат килиши маъносини англатади.
“Ҳижрат” сўзи луғатда бирор нарсадан ажраш, шариатда эса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг тарихий-жорий вазиятдан келиб чиқиб Маккани тарк этиб, Мадинага боришларига қиёсан, Ислом дини йўлида мусулмонларнинг яшаб турган ерларини ташлаб, бошқа юртларга кўчиб кетиши назарда тутилади.
Ҳозирда Ислом дини ақидасини очиқдан очиқ бузиб, шариатга мутлақо зид равишда муайян гуруҳларнинг ғараз мақсадларни кўзлаётган кимсалар “ҳижрат килмаганлар кофир”, “кофир юртда яшаш куфр” деган сохта ва бузуқ даъволар билан ватандошларимизни айниқса, ёшларимизни алдаб, хориждаги жангарилар тайёрланадиган марказларга жўнатишга ҳаракат қилмоқда. Аслида эса, ислом таълимотига мувофиқ, Ўзбекистон каби мусулмон мамлакатдан “ҳижрат” қилинмайди.
Ҳозирда интернет ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Шу жиҳатдан интернетдан фойдаланишда қуйидаги мазмундаги сайт ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишдан сақланиш лозим.
1. Жиҳод, шаҳидлик, ҳижрат, куфр каби истилоҳларни нотўғри талқин қилувчи сайтлар;
2. Юртимиздаги кечаётган барча ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва диний жараёнларни кескин ва нохолис талқин қилувчи сайтлар;
3. Турли юклаб олиш мумкин бўлган, аммо, экстремистик мазмунга эга аудио, видео ва электрон шаклдаги китобларни сақловчи сайтлар;
4. Кўринишдан беозор, бироқ, ҳанафий мазҳабига зид тарғибот ишларини олиб борувчи, ёки мазҳабимизга раддия берувчи сайтлар;
Бундан қандай қилиб сақланамиз, ўзимизда нималарни шакллантиришмиз керак бу саволларга қуйидагича жавоб.
-мустақил фикрга, соғлом негизда шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлишлик;
-соғлом ҳаёт тарзи кечириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни чуқур ўрганиш ва уларга амал қилиш;
-турли дин ниқобидаги оқим ва йўналишлар таъсири ҳамда ақидасига қарши ўзида иммунитет ҳосил қилиш, бунинг учун мафкуравий таҳдидларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш;
-гўёки ислом динини ўргатишни ваъда қилаётган шубҳали шахслар билан мулоқот қилмаслик;
-ноқонуний тарзда чоп этилган ёки тайёрланган диний мазмундаги адабиёт, мобил телефонлардаги материаллардан фойдаланмаслик ва олиб юрмаслик;
-интернет тизимида диний экстремизм, терроризм ва миссионерликни тарғиб қиладиган сайт ва ижтимоий тармоқларга кирмаслик.
Илмсизлик оқибатида экстремистик оқимга аъзо бўлган шахсларнинг ўзга юртларга кетиши ва жангларда асирга тушиб хор-зор бўлиши ҳам хар бир инсонни тафаккур қилишга огоҳ ва ҳушёр бўлишга ундаши лозим.
Навойи вилояти хатирчи туман учтепа махалла отинойиси: Аюпова Рахимахон

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш