ИСЛОМ ДИНИДА ТАКФИР ТУШУНЧАСИ.

14-08-2023, 14:29 admin Мақолалар 213

ИСЛОМ ДИНИДА ТАКФИР ТУШУНЧАСИ.

Хозирги биз яшаб турган мусулмонлар жамиятини ичидан бузиб ва тафриқаларга сабаб бўладиган тахдидлардан бири такфир хисобланади. Такфир – мусулмон инсонни гуноҳи ёки хатоси сабаб кофирга чиқаришга айтилади. Такфир ходисаси дастлаб хазрати Али  халифалик даврида унга қарши чиққан хаворижлардан содир бўлган. Улар ўзларига қўшилмаган ёки эргашмаган мусулмонларни  кофирга чикариб, уларни жонларини ва молларини ҳалол санаб уларни ўлдиришган ва молларини талон – тарош қилишган. Хатто хулофои рошидин бўлган Усмон ибн Аффон ва хазрати Али розияллоҳу анхуни ҳам кофирликда айиблашган.
Афсуски хозирги кунда ҳам ҳаворижларни йўлини тутган  турли диний мутаассиб ташкилотлар вакиллари мусулмонлар яшаётган ўлкаларни  кофирлар юрти деб, ўзларига эргашмаган ёки қўшилмаган, у ерларда тинч омонликда, ибодатларини тўла тўкис бажариб келаётган мусулмонларни ҳам кофирга чиқариб уларни жонларини ва молларини  халол санаб, уларни ўлдириб  мол-мулкларига эга чиқишмоқдалар.
Дарҳақиқат ислом динимиз калимани айтиб уни тасдиқ қилган мусулмонни кофир деб айтишдан қайтаради. Пайғамбаримиз алйҳиссалом муборак хадисларини бирида шундай дейдилар – “Уч нарса иймонни аслидандир:  “Лаа илаҳа иллалоҳ” деган кишига тегмаслик . Гуноҳи сабабли кофирга чиқармаймиз. Амали сабабли уни исломдан чиқармаймиз”. Демак гуноҳи кабира қилиб қўйган мусулмон мадомики ўша гунохни ҳалол санамаса  аҳли сунна валжамоа наздида у кишини кофирликга ҳукум қилинмайди. Агар тавба қилмай вафот этса гуноҳига яраша азобланади , лекин абадий дўзоҳда қолмайди.
Кармана тумани "Буюк ипак йўли" мфй отинойиси Хусенова Насиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш