Устозларга таъзим

3-10-2023, 22:05 admin Мақолалар 358

Устозларга таъзим
Халқимизда илм ўрганмоқ игна билан қудуқ қазишга қиёсланади.Бироқ илм ўргатмоқ захмати ундан-да мушкулроқ.Зеро.оқ-у қорани фарқлай олмайдиган бола олимлик даражасигача етиши учун ҳам устоздай улуғ зот керак.
Устоз бу оқ-у қорани танитадиган, эзгулик томон элтадиган, келажак сари илдам қадам ташлашни ўргатадиган, эртанги кун учун гўзал умид уйғотадиган,шогирдлари учун ҳаётнинг аччиқ-чучук синовларида доимо ёрдамга шай турадиган, ютуқларига боладек қувонадиган улуғ инсондир.
Жумладан, Аллоҳ Каломи мажиди – Қурʼони каримда ва Жаноби Пайгамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида улуглаб эʼзозлаган етти тоифа инсонларни ҳар бир моʻмин-мусулмон киши қадрлаб, ҳурмат қилиши лозим:
1) ота;
2 ) она;
3) устоз (манфаатли илм ё касб-хунар оʻргатган инсон);
4) олим (фақат диний ёʻналишдагина эмас, балки инсон учун манфаатли барча соҳалардаги олимлар. Чунки ҳамма соҳаларнинг ҳам эгаси – Аллоҳ таолонинг Оʻзидир);
5) Қурʼони каримдан хабардор киши;
6) моʻйсафид одам;
7) адолатли раҳбар.
Маʼлумки, бу дунёнинг ривожланишида, инсониятнинг тараққиёт этишида устознинг оʻрни беқиёс. Чунки, ҳаммага маʼлумки, инсониятнинг энг биринчи Устози – бу АЛЛОҲ Таолонинг oзидир. Бунга қуйидаги оят мисолдир:
“Аллоҳ Одамга барча яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли номларни оʻргатди. Соʻнгра уларни фаришталарга бирма-бир коʻрсатиб деди: “Агар эʼтирозингизда ростгоʻй боʻлсангиз, ана у нарсаларни номлари билан Менга айтиб берингиз!” (Қурʼони карим Бақара сураси 31 оят),
Ҳар бир инсон зоти учун эса энг биринчи устози – унинг ОТА-ОНАСИДИР! Ундан кейингиси эса хат қаламни оʻргатган, оқ-қорани танитган устозлардир. Муқаддас Ислом динимиз ҳукмлари ҳам, жаннатмакон юртимиз буюк ва маʼрифатпарвар, улугʻвор ва донишманд халқининг Қурʼони Карим ва ҳадиси шарифларга уйгʻунлашиб кетган, ҳатто мақоллари ҳам инсонларни илм-фан тараққиётига, илмли кишиларни улугʻлашга ундайди, устозларни ҳурматлашга таргʻиб этади. Юртимизда бугунги кунда устозларимиз учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Уларнинг бажариб келаётган меҳнатларини қадрлаган ҳолда 1-окябр- “Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади.Шундай буюк касб эгаларини юртимиз фарзандларига таълим тарбия бериш каби машаққатли ва шарафли ишларида омад ва куч-ғайрат тилаб қоламиз.
Нурота туман Ғозғон шаҳар Шайхон маҳалла
Oтинойиси Н.Нурова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш