Устоз отангдек улуғ!

29-09-2023, 21:58 admin Мақолалар 177

Устоз отангдек улуғ!

Халқимизда"Устоз отангдек улуғ "-деган ҳикмат бежизга айтилмаган.Ўтган улуғларимиз,ота-боболаримиз устоз ва муаллимларнинг ҳаққини яхши билганлар,уларнинг қадри нечоғли баланд эканини теран англаганлар ва шунга кўра муомала қилганлар.Илм бебаҳо бойлик,уни эгаллаш осон иш эмас.Уламолар илм олишни игна билан қудуқ қазишга ўхшатишган.Инсон шундай бебаҳо хазинанинг соҳиби бўлишида устознинг ўрни беқиёс.
   Али розияллоҳу анҳу устозни хурмо дарахтига ўхшатганлар.Мевасининг тотлилигидан шогирдлар доим хушнуд бўлаверади.
   Аллоҳ таоло биз инсонларга илоҳий дастур бўлмиш Қуръони Каримни нозил қилиб,Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни муаллим қилиб танлади.Ойша розияллоҳу анҳунинг айтганларидек,у зотнинг ҳар бир амаллари Қуръон эди.Биз умматларига бу гўзал хулқли устознинг таълимлари икки дунё саодатига элтувчи йўлдир.Бизни ҳидоят сари йўллаган,қалбимизни ва шууримизни Аллоҳ ишқи билан тошириб,гуноҳлардан қайтарган ва ҳаммамизга гўзал ўрнак бўла олган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин!
Қалбимизни илм дарёсига ғарқ қилиб,бизга ўзини танитган Буюк Роббимга ҳамду санолар бўлсин!
Барча устоз ва мураббийларни байрам билан табриклайман!Эзгу йўлда қилаётган заҳматларизни Аллоҳим муносиб мукофотласин дея дуо қилиб қоламан.

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар ишлари бўйича ёрдамчиси Мукаррам Файзиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш