« 1- ОКТИЯБР – УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ».
Ҳақиқадан ҳам, дунёдаги минг-минглаб касблар орасида иккита буюк касб – шифокорлик ва ўқитувчилик касби борки, токи ҳаёт бор экан ўзининг маъно-мазмунини ва олижаноблигини, ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Халқимизда илм ўрганмоқ игна билан қудуқ қазишга қиёсланади.
Дунё иморатларининг ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ва улуғи ўқитувчилик ва мураббийликдир. Устоз- бу зотни ҳар қанча эътироф этсак оз. Устоз- ўзига нисбатан меҳрни одоби, таълим- тарбияси орқали юракка йўллайди. Азиз, Устозлар! Сизларга машаққатли ва шу билан бирга шарафли меҳнатингиз учун меҳрингиз ва илиқ тафтингиз учун бир умр қўлимиз кўксимизда таъзим қиламиз.
Ҳар йили 1 октябр` – Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонламоқда. Қадим замонлардан устозга бўлган чуқур хурмат ва эътиром сақланиб қолган. Устоз деганда, ҳар кайси инсон кунглида чукур хурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, хеч кандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Инсон яшар экан, энг аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорчилик туйғуси билан яшайди. Мактаб остонасига илк қадам қўйганимизда қўлимизга қалам тутқазиб, алифбони ўргатган биринчи устозимиз сиймосини, устозимизнинг фидокорона меҳнатини доимо чуқур энтикиш билан эслаймиз ва қалбимизда уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз. Кўз нури ва қалб қўрини устоздек машаққатли ва фидокорона касбга бағишлаган азизларимизни самимий қутлаб, миннатдорчилик билдириш биз шогирдлар учун ҳам қарз, ҳам фарздир!
Азиз халқимизнинг бир нақлида: «Сен одамларга бир йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, таълим – тарбия бер» – дейилган. Оламнинг гултожиси инсон бўлса улар орасида суюклиси устоз – муаллимдир. Устозлар хақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу – интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутқазган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади. Бизларнинг ҳар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз.
Азиз устозлар, мўътабар мураббийлар!!! Барчангизни қутлуғ айём – Ўқитувчи ва Мураббийлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз. Фарзанд ва шогирдларингиз бахти ва камолини кўриш доимо сизларга насиб этсин. Машаққатли ва шарафли касбингизда улкан ютуқлар, хонадонингизга доимий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.
Дедилар: дунёда асли ким азиз?
Айтдилар: устоздир, устоз бегумон.
Тағин айтдиларки: азиз шубҳасиз
Устоз қадрига етолган инсон.
Устоз! Муаллим! Мударрис! Мураббий!
Бу сўзлар нақадар пурмаъно ва сермазмундир. Бу сўзларни эшитганда қалблар жунбушга келиб, кўнгиллар ёришиб кетади. Зеро, эсимизни таниган илк онларимиздан бошлаб айнан ана шундай зотлар бизнинг қўлимиздан тутиб келмоқда. Ҳеч биримиз биринчи бўлиб ўқиш-ёзишни ўргатган устозимизни ёдимиздан чиқармаганмиз, десам, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.
Бу тушунчалар инсоният яратилишидан ҳозирги кунимизга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган, балки қиёматгача ҳам йўқотмайди. Биринчи устоз – бу Борий таолодир. У Одам алайҳиссаломни яратди ва Ўз фазли карами ила унга барча нарсаларнинг исмларини таълим берди. Замонлар ўтиши давомида турли кўринишларда Ўз илм хазинасидан инсонларни насибадор қилди, пайғамбарлар юбориб, улар орқали Ўзининг ҳақ йўлига чорлади. Олимлар эса пайғамбарларнинг меросхўрларидир.
Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар.
Устоз – софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқан пок инсондир. Устозлар – бутун кучларини, ақл-идрокларини, билим ва зеҳнларини, қалб қўрию меҳрларини шогирдларига бахшида этган заҳматкашлардир. Улар бизларга оқ-қорани, яхши-ёмонни танитиб, қўлларимизга илк бор қалам тутқазиб, “Ота-она”, “Ватан”, “Эзгулик”, “Иймон”, “Ислом” каби сўзларни ёзишга ўргатган буюк ва азиз зотлардир.
Донишмандлар айтишадики:
“Элни маърифат асрайди”.
Абдулла Авлоний: “Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир,” - деган. Демак, устозларнинг зиммасида жуда ҳам буюк масъулиятли вазифа юкланган. Бу ҳам бўлса, келажаги буюк давлат учун комил, ҳар томонлама етук ва баркамол, маънан ва ахлоқан пок, ватанпарвар ва инсонпарвар инсонларни тарбиялаб чиқариш вазифаси.
Ҳа, ўқитувчилик жуда ҳам машаққатли, юксак сабр ва матонат талаб қиладиган касб, шу сабабли ҳам унинг ажру савоби беқиёсдир. Зеро Аллоҳ таоло Ўз каломида илм аҳлининг мартабасини баён қилиб, шундай марҳамат қилган:
“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур.”
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида устознинг мақомини таърифлаб, шундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару-ерлар аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳатто денгиздаги балиқ ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчи инсонга саловот айтадилар”
Албатта, биз зикр этаётган одоблар устозлар ҳақини адо қилиш, тақволи бўлиш, Исломга содиқ қолиш, Аллоҳ учун виқорни умид қилиш, Исломни ақида ва шариат деб, Қуръони каримни дастур деб имон келтиришни талаб қилади. Шундай экан устозларга булган эҳтиромимизни зиёда айласин иншааллох.
“Сардоба” мфй отинойиси: Хусенова Насиба