Устозларга эҳтиром -вожиб!

26-09-2022, 13:49 admin Мақолалар 262

Устозларга эҳтиром -вожиб!

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳимга хамд-санолар бўлсин, Пайғамбаримиз Мухаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам)га битмас туганмас дуруди-саломлар бўлсин.
Муқаддас динимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром беқиёсдир. Бу соха вакиллари жамиятга сув ва хаводек зарурдир. Башариятнинг энг афзал вакиллари бўлмиш пайғамбарлар хам муаллим ва мураббий қилиб юборилганлар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хам муаллим қилиб юборганликларини ўзлари баён қилганлар; Яъни "Аллоҳ мени қийновчи ва қийинлаштирувчи қилиб эмас, балки муаллим ва осонлаштирувчи қилиб юборди",- дедилар.(Имом Муслим).
Муқаддас динимизда- Исломга илимлар диний, дунёвийга ажратилмайди. Балки фойдали ва фойдасизга тақсимланади.
Имом Аъзам Абу Ханифа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:"Устозим Хаммоднинг хикматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида 7 та кўча уй бор бўлсада Хаммоднинг вафотидан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб у зотга хам Аллоҳдан мағфират сўраганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) энг яхши муаллим бўлганликлари учун бугунги кунимизда барча муаллимлар У зотдан ўрнак олишлари айни муддаодир.
Азизларим ,юртимизда ҳам устоз ва мураббийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.Ўзбекистон бугунги дунё бўйлаб таълим ва маданият, спорт ва бошқа соҳаларга ўз мавқеига эга бўлишида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир. Шу муносабат билан юртимизга ҳар йили 1-октябрь еунини "Устоз ва мураббийлар куни" сифатида нишонланади. Бу кунда устозларга янада кўпроқ ҳурмат-иззат кўрсатилади ва уларга хурсандчилик бахш этишга ҳаракат қилинади. Ҳукуматимиз томонидан таълим соҳаси ва ўқитувчи-мураббийларга кўрсатилаётган бундай эътибор таҳсинга лойиқдир зеро, улар тарбиялайдиган билимли, ҳам маънавий, ҳам жисмоний кучли фарзандларимиз давлатимиз келажаги бўлади. Бизнинг мусулмонлик бурчимиз-ҳар бир яхшиликга шукур айтиш ва бу хайрли ислоҳотларда, имкон борича қўллаб-қувватлашимиз лозимдир.
Ислом таъминотига кўра, устоз нафақат дунёда иззат-ҳурматда бўлади балки, вафотидан кейин ҳам қолдирган манфаатли илимли, таълим берган шогирдларининг хизмати, ёзган асарларидан ўзларининг фойдаланиши туфайли номаи-аъмолига савоб тўхтовсиз бориб туради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
Яъни:"Инсон вафоти етганда унинг амали тўхтайди, фақат 3 нарса туфайли (унинг номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради): Садақаи жория, фойдали илм, дуойи хайр қилувчи солих фарзанд"( Имом Муслим ривояти).
Азиз устозлар ва мураббийлар хамма вақт соғ бўлинг, омон бўлинг. Аллоҳим хонадонингизга барокатларни, рахматларни, мағфиратларни, икромларни, неъматларини сочиб қўйсин.Хамма вақт Аллоҳимнинг каломи, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг дуолари, Қуръоннинг нури, Роббимнинг баракаси, Аллоҳни марҳамати сиз билан бўлсин!
Иншааллоҳ.

Кармана тумани "Дўстлик" махалласи отинойиси Нафасова Г .
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш