КИЙИМ РАНГЛАРИ

9-12-2019, 08:36 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 108

Савол: - Ассалому алайкум! Ҳаммадан ҳар хил сўз эшитаяпман. Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам қандай рангли кийимни яхши кўриб кийганлар? Чунки мен баҳорнинг бошида олимпика сотиб олдим. Унинг ранги оч яшил эди. Менга “буни киймагин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу рангдан қайтарганлар” дейишди.

Жавоб: - Ва алайкум ассалом! Шариатимизда аёллар учун барча ранглар жоиз. Эркаклар учун эса заъфарон суртилган ҳамда усфур ўсимлиги билан бўялган кийимдан ташқари барчаси жоиз. Тўқ қизил кийим бўлса уламолар ихтилоф қилишган. Усфур ўсимлик бўлиб, одатда кийимларни ўша билан бўяшган. Ундан ёқимсиз ҳид таралиб турган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам устимдаги усфур билан бўялган икки кийимни кўриб қолиб: Онанг шунга буюрдими” дедилар. Мен ювиб ташлайми дедим. У зот иккисини ёқиб юбор дедилар”. Муслим ривоят қилган. Бундан ташқари оқ, сариқ, яшил ва бошқа барча ранглардан шариатимизда қайтарилган эмас. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш