Йигитларга қора соқол қўйиш,хотин-қизларга қора либослар кийиш шартми?

8-09-2021, 13:59 admin Мақолалар 431

Йигитларга қора соқол қўйиш,хотин-қизларга қора либослар кийиш шартми?
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ Қуръони каримда одоб билан тўғри йўлда бўлмоқликка алоҳида эътибор берган бўлиб бу ҳақида Аҳқоф сурасининг 13-оятида шундай марҳамат қилиб: “Албатта, Аллоҳ бизнинг тарбиячимиз,деганлар,сўнгра эса истиқоматда давом этганларга ҳеч қандай хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмайдилар -”дейди.Ушбу оятни тасдиғи ўрнида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис келган: Бир киши Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб : “Эй Аллоҳнинг росули менга насиҳат қилинг”-дебди.Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам –“Аллоҳга имон келтирдим”- деб айт,сўнгра “Истиқоматда бўл”- (тўғри йўлдан юриш) деганлар.Бу тириклик, ҳаётий дунёда одоб билан тўғри йўлда бўлмоқликни Яратувчи амр этди, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам суннат қилиб қолдирдилар.Таҳлил қилайликчи,ҳамма ҳам Аллоҳ буйруғига ,Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб одоб билан истқоматда бўлмоқдами ? Ўз миллий ва диний қадриятларини ардоқлаб умргузаронлик қилмоқдами?
Кейинги яқин йиллар мобайнида кўчаларда,кўпроқ бозор ва дўконларда ғалати кўринишдаги соқол қўйган йигитлар кўзга ташланмоқда. Ёшгина йигитларнинг қоп-қора соқол қўйиши,қўйганда ҳам соқоли узун ва тартибсиз ҳолатда ўсган бўлиши,юзни чакка қисмларидан ташқари тепароқ қисмларини ва юқори лабларни ўсик ҳолатдаги туклар қоплаб олганлиги мусулмончиликнинг қайси мазҳабига хосдир.Агар улардан ўзларининг бу ҳолатлари ҳақида сўралса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат деган важни кўрсатадилар.Мусулмончиликда суннат амаллардан олдин фарз амаллар, вожиб амаллар бажарилади ундан кейин суннат амал келади.Аввал фарз ва вожиб амаллар Аллоҳ амрига мувофиқ бажарилиб, суннат амални бажаришда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг қўрсатмаларидан сира оғишмай бажармоқлик лозимдир. Суннатни билувчи умматлар соқолни бу тарзда ўстирмайдилар. Бундай тартибсиз ҳолатда соқол ўстиришни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам суннат қилиб қолдирмаганлар, таълим ҳам бермаганлар.Исломни нозил этган Аллоҳ Ўзи пок ва бенуқсон зотдир, покликни севади. Соқол қўйиш суннат амал бўлиб, албатта эркак кишига виқор,салобат ва кўрк бағишлайди.Соқолни ёши улуғ эркаклар бир тутам,ёшлари эса калта ҳолатда ўзининг тартиби билан қўядилар.Соқолли эркаклар доимий равишда соқолларини устара қилиб тартибга солиб,ювиб- тараб ,соқолларига ҳушбўйликлар сепадилар, шу амалларни бажариб, соқолларининг орасталигини таъминлайдилар. Лекин шу кунларда соқол қўйган йигитларнинг баъзилари соқол қўйиш тартибини бажараётганлари йўқ орасталигига, тиббиёт лафзи билан айтганда соқол қўйиш гигиенасига мутлоқо эътибор бераётганлари йўқ,Қайтага юзларини тартибсиз ўсган тукларга тўлдириб,ўз юз кўринишларига путур етказмоқдалар ҳамда ўзларини ёшларига нисбатан қаримсиқ кўрсатмоқдалар. Ана шу вазиятларни ҳисобга олиб соқол қўювчи баъзи йигитларнинг бу ҳаракатларини,неча минг йиллардан бери амал қилиниб келиниаётган асоси шаръий ҳукмлар бўлган диний қадриятларга нописандлик билан қараш ва бошқа бир миллатларга тақлид қилиш деб тушуниш мумкин. Бу амал ҳақида чуқурроқ фикр юритадиган бўлсак,энди буни оммавий маданиятнинг бугунги бир кўриниши, қўштирноқ ичидаги “ўзбекона”амали десак тўғри баҳолаган бўламиз.
Энди икки оғиз гапни аёл-қизларнинг қора либос кийишлари ҳақида айтадиган бўлсак ,аёл- қизларнинг бошидан оёғигача қора либосга бурканиб юришлари шу яқин бир-икки йил ичида шаён бўлди.Аслида қора либос араб миллатининг миллий либоси бўлиб, уларнинг урфига кўра қора рангли либосларни кийиш билан улар ўз диний миллий қадриятларни улуғлайдилар.Уларнинг урфига кўра қора либос кийган аёл ўз эрига кўрсатган эҳтиромининг белгисидир.Уларнинг фикрига кўра эри ёнида юрган қора либосли аёл унинг сояси кабидир.Биз ўзбеклар эса қора рангли либосларни,айниқса қора рўмолларни ёқтирмаймиз.Сабаби ўтмишда бизнинг ўзбек миллатимизга хос бўлган бир одат бор экан.Бу одат ҳақида эшитган ва гувоҳ бўлган ҳаётий воқеалар асосида,онажоним раҳматли бизларга тарбия бериш ниятида тез-тез сўзлаб берардилар.Динимиз шариатига кўра хиёнатчиларни ва зинокорларни дарра билан уриш ёки тошбўрон қилиш ҳукми қўлланса,миллий урф- одатимизга кўра бу қатъий ҳукм бироз енгиллатилган бўлиб,чимилдиқда иффатсиз бўлган қизни юзига қозонни куясини суртиб,устига қора рангли мато ўраб,эшакка чаппа миндириб,кўча-кўйларни айлантириб ота уйига ташлаб келишар эканлар.Шунданми? момоларимиз ва оналаримиз қора рангли либосларни кийишни ёқтирмаганлар ва қора рангли матолардан либос тиктирмаганлар.Қора рангли либосларни қизларини ва келинларини кийишларига рухсат бермаганлар.Ҳозирда ҳам бу каби қора либослар ўзбек аёлларини ҳеч бирини кийишларига тавсия этилмайди ва бизнинг миллий қадриятларимизга ҳам тўғри келмайди.Тиббиёт уламоларининг фикрларига кўра қора ранг кишида маҳзунликни ўйғотиб,киши кайфиятига салбий таъсир кўрсатар экан.Натижада киши организмида саратон касаллиги ҳужайралари тиббиёт тили билан айтганда “А-типик”ҳужайралар кўпайиб инсон танаси саратон касаллигига чалинар экан.
Билиб-билмай,тушуниб -тушунмай кимларгадир ўзларини таққослаб:”Кийиниш борасида мен маданиятлиман”дейювчи баъзи бир ўзбек хотин-қизлари сиз тўхтанг! Нега сиз бугунга келиб бунақа матомсаро кийимни киймоқдасиз? Кишида нохуш мотамсаролик, сирли мавҳумлик кайфиятини ўйғотадиган қоп-қора зулмат рангли матолардан кўра, осмон камалагидан нусха олган етти жилода товланиб турадиган атлас ва адрасларимиз ,манбаларда тавсифи келтирилган жаннат боғларини, гулу-гулзорларига монанд нафис гулдор, киши кайфиятига кўтаринкилик бахшида этиб, бир-бирини такрорламайдиган ўзгалар олдида бир қарашда кимлигимизни айтиб турадиган ўз миллатимизни, қадр-қимматимизни улуғлаб намоён қилиб турувчи матоларимиз минг бора афзалку! Ана шу матолардан танамизга ярашиқли услубларда тикилган либосларни кийсак бизнинг миллий руҳиятимизга мос тушади.Биз эса ўзбекона қадриятларимизни улуғлаган бўламиз.Ушбу амал миллат бардавомлигини сақлашда кийиниш борасида ўз миллатига содиқликдир.
Навбаҳор туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари: С.Хушматова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш